26 Jul 2026, 08:27 UTC218 views10 reactionsread 7 August 2026 Тоғу Балиқ – қадимги туркларнинг йўқолган шаҳри
Мўғулистоннинг Туул дарёси водийсида олиб борилаётган археологик қазишмалар қадимги турклар тарихидаги энг қизиқарли жумбоқлардан бирини ечиши мумкин. Олимлар бу ерда аниқланган йирик шаҳар харобаларини Билга хоқон ва Култегин битикларида тилга олинган Тоғу Балиқ билан боғламоқда. Асрлар давомида бу шаҳарнинг фақат номи маълум бўлиб, унинг қаерда жойлашгани, қандай кўр…
👍4🔥4⚡1🤝1
26 Jul 2026, 08:12 UTC175 views9 reactionsread 7 August 2026 Марям ал-Ижлия: X аср Ҳалабида устурлобсозлик анъанаси
Ал-Ижлия X аср ўрталарида Ҳалабда устурлоб ясаш билан шуғулланган муҳандис-олима сифатида маълум. У ҳақидаги биографик маълумотлар чекланган бўлиб, асосий қайд Ибн ан-Надимнинг “Ал-Фиҳрист” асарида келтирилган. Бу қайд ал-Ижлияни астрономик ҳисоблаш, амалий геометрия ва металлга ишлов бериш бирлашган махсус ҳунармандчилик муҳити билан боғлайди. “Ал-Фиҳрист” асар…
🔥4👍2⚡1🤝1🤩1
23 Jul 2026, 12:11 UTC462 views10 reactionsread 7 August 2026 Сирли сарой: қадимги Кабудан шаҳри топилдими?
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Мингтепа археологик ёдгорлигида милодий VIII асрнинг биринчи ярмига оид йирик меъморий мажмуа қолдиқлари аниқланди. Дастлабки хулосаларга кўра, ушбу иншоот маҳаллий ҳукмдорлар қароргоҳи – сарой вазифасини бажарган бўлиши мумкин. Саройнинг зал қисмида VIII асрга оид ҳайкалтарошлик намуналари ҳам топилган.
Кашфиёт илк ўрта асрларда Сама…
👍4🔥4⚡1🤝1
20 Jul 2026, 10:01 UTC643 views10 reactionsread 7 August 2026 Бобурийлар сулоласига 1526 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган бўлса, Баҳодиршоҳ Зафар унинг Ҳиндистондаги сиёсий ҳукмронлик занжирининг охирги ҳалқаси ҳисобланади. Бироқ Баҳодиршоҳ тахтга ўтирган даврда давлатнинг ҳақиқий молиявий ва ҳарбий имкониятлари Британия Шарқий Ҳиндистон компанияси қўлида эди. Император Деҳлидаги Қизил қалъада яшар, сарой маросимларини ўтказар ва анъанавий унвонлар берар, аммо кенг ҳ…
👍4⚡3🤔1🤯1😢1
20 Jul 2026, 04:01 UTC525 views6 reactionsread 7 August 2026 Жангнинг энг оғир ва ҳал қилувчи палласида Ялангтўш Баҳодир бошчилигидаги бухоро-самарқанд қўшинининг етиб келиши вазиятни ўзгартирган. Тарихий баёнларга кўра, унинг кучлари жунғор қўшинига орқа ва ён томондан босим ўтказган. Икки томонлама зарба хавфи остида қолган Эрдэни-Ботур қўшинлари чекинишга мажбур бўлган.
Жунғорлар кўрган талафотлар хусусида манбалар турлича рақамларни келтиради. Айрим баёнларда 10-11 минг к…
⚡3👍3
16 Jul 2026, 05:04 UTC566 views7 reactionsread 7 August 2026 Ўзбек тилининг Россия олий таълимида ўрганилиши фақат совет даври билан боғлиқ эмас. Бу жараённинг айрим илдизлари Чор Россияси давридаги шарқшунослик таълимига бориб тақалади.
Санкт-Петербург давлат университети Шарқ факультети доценти, филология фанлари номзоди А.И. Пилевнинг “Санкт-Петербург университетида ўзбек ва чиғатой тиллари: ўтмиш ва бугун” номли мақоласида қайд этилишича, Россияда чиғатой тилини ўқитиш ан…
⚡4👀1👍1🤔1
15 Jul 2026, 16:19 UTC548 views11 reactionsread 7 August 2026 Айну қишлоғи котан деб аталган. Котан оддий “қишлоқ”дан кўра кенгроқ маънога эга бўлиб, одамлар яшайдиган манзил, жамоа ҳудуди ва ҳаёт маконини англатган.
Қизиғи шундаки, котан сўзи товуш жиҳатидан туркий тиллардаги “қўтон/қотон” сўзларини эслатади. Туркий тилларда “қўтон” кўпроқ мол-қўй турадиган жой, қўра ёки тўпланиш жойи маъносида ишлатилади. Икки сўзда ҳам “яшаш/тўпланиш жойи” семантикаси сезилади, аммо улар ўр…
❤4👍3⚡2🤔1🤝1
12 Jul 2026, 06:01 UTC511 views5 reactionsread 7 August 2026 XIX асрнинг 60-йиллари охирида Россия империясининг Марказий Осиёдаги экспансиясига қарши курашган энг машҳур сиёсий ва ҳарбий арбоблардан бири – қозоқ халқининг миллий-озодлик ҳаракати етакчиси Кенесари хоннинг ўғли Сиздиқ (Содиқ) султон эди. У дастлаб Қўқон хонлиги, кейинроқ Бухоро амирлиги қўшинлари сафида рус босқинига қарши жанг қилди. Бу давлатлар мағлубиятга учрагандан сўнг эса Хива хонлигига ўтиб, туркман отл…
🔥2⚡1❤1👍1
16 Jun 2026, 11:48 UTC639 views12 reactionsread 7 August 2026 Жазоирнинг босиб олиниши ёхуд “Елпиғич воқеаси”
1827 йил 29 апрелда Жазоирда XIX аср халқаро муносабатлари тарихига энг ғайриоддий дипломатик жанжаллардан бири сифатида кирган воқеа юз берди. Жазоир ҳукмдори – дейи – Ҳусайн III француз консули Пьер Девални рамзий маросим елпиғичи билан урди. Бир қараганда арзимасдек туюлган ушбу воқеа 1830 йилда Франциянинг Жазоирга бостириб кириши ва минтақада 132 йиллик мустамлака…
⚡7👍3🤔2
14 Jun 2026, 06:43 UTC688 views10 reactionsread 7 August 2026 ... Олимхон даврида Қўқон тезда кучайиб, у билан нафақат қўшнилари – Бухоро амирлари, Хива хонлари, балки Хитой ва Россия ҳам ҳисоблашишга мажбур бўлди. Бу ҳақда XVIII асрга оид расмий Хитой манбаларининг оҳангидан ҳам билиб олиш мумкин. Уларда шундай дейилади:
“Бу ва бошқа бурутлар (гап Тян-Шан қирғизлари ҳақида бормоқда. – М. Қ.) Хитой учун ўз чегараларидан ташқаридаги бир қалқон бўлиши мумкин… Агар бирор жой ўзгар…
👍4⚡3❤1🔥1🤔1
12 May 2026, 16:01 UTC745 views13 reactionsread 7 August 2026 XV аср бошларида Мовароуннаҳрнинг сиёсий ва маданий маркази бўлмиш Самарқанд нафақат меъморий дурдоналари, балки минтақа учун хос бўлмаган экзотик элементлари билан ҳам дунё сайёҳларини ҳайратга солган. Бундай ғайриоддий манзаралардан бири – шаҳар кўчаларида ва давлат маросимларида ҳинд филларининг намойиш этилиши эди. Бу ҳодиса Амир Темурнинг 1398-1399 йиллардаги Ҳиндистон юришининг бевосита натижаси бўлиб, империян…
👍6🤝3❤1🔥1🤔1🤩1
11 May 2026, 04:42 UTC592 views14 reactionsread 7 August 2026 Хоразм хонлигида XVIII асрдан бошлаб, ўзбекларнинг Қўнғирот сулоласи ҳукмронлик қилган. XIX аср охирида Хоразм Россия империяси протекторатлиги остига тушади ва Хива хонлиги деб номланади. Россия империяси қулаганидан сўнг мустақил Хоразмни қайта тиклашга уринишлар бошланди. Хоразмнинг сўнгги ҳукмдори Саид Абдуллахон ҳарбий тўнтаришдан кейин тахтга ўтирди, лекин ҳақиқий ҳокимиятга эга эмаслиги учун узоқ вақт ҳукмронл…
👍7❤3🤯2🤔1😱1
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @shoshuz_tarix. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.