4 Aug 2026, 02:26 UTC55 views2 reactionsread 9 August 2026 ШОҲМАШРАБНИ ОСМОҚДАЛАР
XVIII аср, Балх шаҳри Манзара
Бу бир дор — қўққайган.
Мунғайган,
ўксик.
Бу шоир —
Шоҳмашраб
Мағрур,
Қадди
Тик.
Ер — ҳайрат,
Кўк — ҳайрат,
Ҳаммаёқ — ҳайрат,
Ҳаммаёқ — ҳайратга айланган ҳасрат,
Шоҳмашрабни осмоқцалар…
Осмон турар очилиб,
Офтоби қўйнида…
Осмонга осмаслар,
Офтобга осмаслар,
Осмокдалар буюк шоирни
Қўққайган,
Мунғайган
Ўксик бир дорга…
Бу жаҳонда эрк деган —
Зотга йўллар берк экан.
…
❤2
2 Aug 2026, 05:52 UTC119 views2 reactionsread 9 August 2026 Кел хилват ичинда анжуманим кел
Кўзларинг шаҳрига меҳмон қил мени
Эй йузунда куну сочинда савдо
Эй бир йони сукун бир йони ғавғо
Ул ики арода сарсон қил мени
Кел хилват ичинда анжуманим кел
Ул ики арода сарсон қил мени
Эй қаҳри қаттиғу меҳри фаровон
Эй рози йоширин ишваси урйон
Кўйингда бесару сомон қил мени
Кел хилват ичинда анжуманим кел
Кўйингда бесару сомон қил мени
Эй баринда гулбарг йақосинда қон
Эй бир тараф…
❤2
31 Jul 2026, 13:02 UTC92 views2 reactionsread 9 August 2026 1.
кечир,
мен бир дарахт бўлмоқчи эдим,
гулламоқчи эдим термулиб сенга.
меваларим билан сийларман дедим,
фақат ишқ қуйсайдинг томирларимга.
лек сен
эрк ҳақида сурардинг хаёл,
оппоқ орзуларим нураркан ғариб,
куйларим чалинмай топаркан завол,
боқардинг
бир Бахтли ёғду ахтариб.
2.
гўёки ўтмишда занглаган ҳисман,
йиллар насимида учади хобим.
руҳимга минг либос бичди бу қисмат,
лек уни қуш қилиб яратмиш Роббим.
англа…
❤1🍓1
26 Jul 2026, 11:17 UTC199 views1 reactionsread 9 August 2026 Қуруқ қудуқларда қақшаётир сир,
Най ясаш сирини унутди чоллар.
Зангор рўмолини бўхчага ташлаб
Эрининг ортидан кетди аёллар.
Ким қолди?
Амударё кетди, Сирдарё кетди,
Оролнинг арвоҳи ўрлади кўкка.
Мозорларни очиб кутдилар бироқ
Мингувчи чиқмади ҳамон Ғиркўкка.
Ким қолди?
Подшо медалига ўзин шайлаган
Кўксимга тегишга жирканади ўқ.
Эсир гўдак каби ёшин тиймаган
Улусни шу тобда юпатгувчи йўқ.
Ким қолди?
Кўҳна асотирлар…
🔥1
23 Jul 2026, 05:44 UTC194 viewsread 9 August 2026 ***
Онам боғдай гўзал қариди,
Сочлар оппоқ, кўйлаклар узун.
Дуолардан саҳар бўларди –
Бобом, Румий, Мажнун кўрган тун.
Маҳсисига гулоб суртарди,
Тўйпаловдан қошларига ёғ.
Кўк сомсага кўнгли кетарди,
Ҳут-ҳут келиб, яшиллангач боғ.
Дарчаларни очиб қўярди,
Хом туш кўрса, чиқарарди ис.
Кўк чойига қаймоқ бўларди,
Гулмихларда қуриган ялпиз.
Қишлоқ рўзғор – ҳандалак – қоқ,
Гужум япроқ бўлганда совун.
Қўшнига ҳам чиқиб бо…
22 Jul 2026, 11:16 UTC195 viewsread 9 August 2026 * * *
Сабия,
руҳимни ювгани келдим.
Кўнглим саҳросида Қайс ўлди, билсанг.
Девонадан сўрсам, девона бошин
сарак-сарак қилди: «аттанг-эй, аттанг!»
Тошларга тишимни қоқдим, оғриди.
Тиландим тупроқдан, сувдан, самодан.
Бироқ, ҳар гал...
Ҳар гал жимлик ғорида
мўртлигин билдириб қўйди ирода.
Мен чидай олмадим — енгилдим унсиз.
Қоронғу турбатда ёқай деб шамни
дўзахий оловда ёндим тутунсиз.
Қуртлар қирққа бўлди куюк мур…
12 Jul 2026, 13:20 UTC185 viewsread 9 August 2026 Канглум, мендан бўлак киминг бор сенинг,
канглум, сендан бўлак менинг кимим бор?
Не десанг, дегувчи - ёлғизим менинг,
Не айтсанг, айтгувчи - ўзинг хокисор.
Канглум, мени тушунгувчи ўзингсан фақат,
канглум, фақат сени англаб етгувчи ўзим.
Менинг вужудимда улғаяр тоқат,
сенинг вужудингда ғунчалар тўзим.
Канглум, ғамларимнинг ашклари - дайро,
канглум, армонларинг қайғулари - тоғ.
Канглум, сени қаърига тортар бу дайро,…
11 Jul 2026, 18:13 UTC165 views0 reactionsread 9 August 2026 1980
иккинчи даражали қаҳрамон
(ҳаётидан парчалар)
1
доим ниманидир кўтариб турган бўлади,
кўтариб келаётган
ёки кетаётган бўлади.
раҳмингиз келиб,
«юкингни ерга қўй!» дейсиз,
ерга қўяди у юкини.
аммо яна ачинасиз унга қараб:
«нима бало, кўйлак оғирлик қиляптими энди,
ечиб ташла кўйлакни!» дейсиз,
дарҳол еча бошлайди итоат билан
ечиш мумкин бўлган барча нарсани.
«бор, энди уйингга, дам олгин,
яланғоч турмагин кўчад…
7 Jul 2026, 12:26 UTC154 views1 reactionsread 9 August 2026 Бир нома манга келмади ул қоши қаламдин,
Қаддим букулуб нол каби бўлди бу ғамдин.
Ул ҳури паризодға ҳолимни баён эт
Эй боди сабо, ўтсанг агар боғи эрамдин.
Хунхор кўзи қонмадиму элни қилиб қатл,
Ким қон тўкару дер яна бу сайди ҳарамдин.
Қон ютди, алам чекдию ғам бўлди насиби
Даркимки вужуд оламиға келди адамдин.
Десангки топай роҳату, кўрмай ситам элдин
Тут меҳру вафо расмию чек элни ситамдин.
Девона қазо қисмат…
❤1
3 Jul 2026, 15:33 UTC173 views3 reactionsread 9 August 2026 40 дан кейин...
Гарчи ҳали яшаганим йўқ,
Умр ўтди сувдек, хаёлдек.
Сочларимни йиғаман энди,
Ақлин йиғиб олган аёлдек.
Ҳа, баҳормас кузга ўхшайман,
Сочларимни ўйнамас шамол.
Лекин энди ичимда яшар,
Бир улуғвор, дилбар Гулжамол.
Ва бесамар курашлар ичра,
Толиққандек жисмим, саботим.
Гарчи ёвқур Тўмарис каби,
От устида ўтди хаётим...
Гоҳ париман, гоҳ паришонман,
Осмондаман ойдек, ҳилолдек.
... Ва ақлимни йиғиб олама…
❤2💔1
20 Jun 2026, 14:19 UTC267 views1 reactionsread 9 August 2026 Ўн йил ўтиб кетди интизорликда.
Сен йўлда. Тобора келаяпсан яқин,
Етиб келмоғинг-чун етарми кучинг?
Йўлинг ёруғ бўлмоғи учун
Шамни деразада мен қўйдим ёқиб.
Йигирма йил ўтди интизорликда,
Сен йўлда. Тобора келаяпсан яқин.
Дунё разолатин енггайдир кучинг.
Жангда сенга ёруғ бўлмоғи учун
Шамни деразада қолдиргум ёқиб.
Ўттиз йилим ўтди интизорликда,
Сен йўлда. Сен менга тобора яқин.
Мен адо бўламан, кетгайман ўчиб.
Мен…
🍓1
19 Jun 2026, 13:25 UTC199 viewsread 9 August 2026 Қасам ич,
Осиё,
Соро,
Марям,
Фотиматуз Заҳро,
Робия
ва Лайло ҳаққи...
Қасам ич,
булғанмаган дарёлар,
эримаган қорлар,
очилмаган ғунчалар,
тўкилмаган япроқлар,
ичилмаган булоқлар ҳаққи...
Қасам ич,
қиндаги қиличлар,
тешилмаган зирҳлар,
эгилмаган ёйлар,
отилмаган ўқлар ҳаққи...
Қасам ич,
очилмаган гўрлар,
йиртилмаган қафаслар,
қонга беланган жасад ила
жаноза ўқилган шаҳидлар ҳаққи...
қасам ич,
исмат ҳижоби ортидаги…
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @rakontur. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.