12 Aug 2026, 12:02 UTC82 views15 reactionsread 13 August 2026 ............ЧАНДИҚ...........
Ёшлик ўтди баҳордай,
Офтобда куйиб кетди.
Хотирамга энг гўзал,
Нақшлар ўйиб кетди.
Эсингдами ёз ойи,
Дарахтдан йиқилганим?
Кўчангдаги ёввойи,
Итларга ем бўлганим.
Шунда ҳам сўзим олов,
Бутун борим чўғ эди.
Чин ошиқ эдим сенга,
Зарра ғубор йўқ эди.
Сочларингни ўйнардим,
Шўхлигим ортиб сойдан.
Мактаб битди... бир йувош,
Илиб кетди йўқ жойдан.
Асли тақдир шу экан,
Даданг ҳам ўрлик қилд…
👍10🔥3❤2
6 Aug 2026, 05:59 UTC320 views16 reactionsread 13 August 2026 "ОПЕН"чи "БИЗНЕСМЕН"лар.
Безакка ботганни кўрдим мен.
Безагин сотганни кўрдим мен.
Тилла деб айтсалар нокасга,
Тезагин сотганни кўрдим мен.
Баъзилар ҳаёсин пуллади.
Нақ икки дунёсин пуллади.
Ё тавба... кўрдим не оналар,
Ўз туққан боласин пуллади.
Садоқат сотилиб тул бўлди.
Одамнинг кўнгли ҳам пул бўлди.
Дўстини сотганлар мунофиқ,
Юртини сотганлар қул бўлди.
Энди тош қотмоқда одамлар.
Нафсига ботмоқда одамлар.
За…
👍13❤3
28 Jun 2026, 06:04 UTC≈3,240 views13 reactionsread 13 August 2026 Photo
. МУРАББИЙ ФАБИО КАННАВАРОГА МАКТУБ!
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
Кулиб турсанг "Айлонайин", кулиб турсанг-
Жамоангни ютқазишин билиб турсанг...
Тилинган бу Юрагимни тилиб турсанг-
Мағлубият заҳрин тотган Дил эдими!
Фабиожон, муддаоинг Пул эдими!
Умидимиз Армонларга айвон этиб-
Ҳайрон эдик, яна бизни ҳайрон этиб...
Қалб Дарвоза, Кўксим Футбол майдон этиб-
Мағлубият заҳрин тотган Дил эдими!
Фаб…
👍8❤4🔥1
27 Jun 2026, 22:32 UTC451 views18 reactionsread 13 August 2026 ........ЎЗБЕКНИ КЎРСАТ........
Эрта тонг, ўнбир нафар,
Эр ор-номус талашар.
Соҳибқирон юртига,
Дунё кўзин қадашар.
Олға Темурий ўғлон!
Бизники фурсат энди.
Аббосбек, Элдор, Достон,
Ўзингни кўрсат энди.
Абдувоҳид -- энг зўри.
Овга чиқдинг оқ бўри!
Бугун дарвозанимас,
Миллат шаънини қўри!
Борку дунёга айтар --
Сўзингни кўрсат энди.
Отабек, Ҳожиакбар,
Ўзингни кўрсат энди!
Исфандиёрлар ҳам сал,
Табассум қилсин бу гал.…
👍13🔥4👏1
7 May 2026, 03:21 UTC465 views19 reactionsread 13 August 2026 ..........Қаҳрамон она..........
Очарчилик замон, темир идишда,
Буғдой туяр эди, бир хомуш аёл.
Фарзанди урушда, эри урушда,
Эшикка термулиб фаромуш аёл.
Нон ёпган тандири -- омонатнамо
Рапитаси жанда, нампар -- патлардан.
Фронтга жўнатган борини аммо,
Жигари сўтилган қорахатлардан.
Бағри куйиб кетган, то ўлим томон,
Болам деб силаган етим бошини.
Лабин қимирлатмай ўқиган Қурьон,
Кўрсатмай йиғлаган кўзин ёшини.
Т…
👏9👍7🔥3
1 Apr 2026, 15:14 UTC570 views26 reactionsread 13 August 2026 Photo
............Ғаллаоролда..........
Кўзим қувнаб кетарди кулсанг,
Кўрмагандим сен каби шўх қиз.
Мен дамасда келардим билсанг,
Тўққиз юзи йигирма тўққиз.
Манзилингдан бўлмай бохабар,
Исмингни ҳам билиб қўймадим.
Қанча солмай ойнадан назар,
Кулгичингга қараб тўймадим.
Йўл-йўлакай кўнгил қўйгандим,
Сен йўлимда сотардинг олма.
Мен эса бир харидор эдим,
Тақдир деди йўлингдан қолма.
Кетавердим йўлда дарбадар,
Сенсизликка…
👍19🔥5👏1🥰1
20 Mar 2026, 03:27 UTC553 views15 reactionsread 13 August 2026 Ассалому алайкум қадрли диндош-у, дилдошларим! Сизларни бугунги Рамазон ҳайити билан чин кўнгилдан табриклайман! Доимо соғ-омон бўлинг. Яхшиликлар мудом ҳамроҳингиз бўлсин. Қалбингиздаги барча эзгу ниятларингизга зиёдаси билан эришинг. Ҳамиша Яратганнинг паноҳида, элнинг назарида ва қадрдонлар қуршовида бўлинг.
Азизим, Аллоҳнинг фарзида қолинг,
Яхшилар яхши деб ёд этсин сизни.
Ота-онангизни дуосин олинг,
Фарзандлар …
👍9❤4🔥2
9 Mar 2026, 00:57 UTC≈1,270 views35 reactionsread 13 August 2026 ..............ДИЛБАР.............
Бозорга бордим бир кун,
Ун тугабди егани.
Қўшиб рўйхат ёзишга,
Жа зўр хотин дегани.
Картошка, сабзи, пиёз,
Бир қоп унга "осилган".
Совун-сода, писта, қанд,
Сочбўёқ ҳам ёзилган.
Ун бозорга қарасам,
Бари қизларни оти.
"Лобар" "гўзал" "замира"...
Қолмаган аёл зоти.
Сотувчи "зумрад" яхши,
"Дилбар" ундан зўр деди.
Ишонмасанг об кетиб,
Нонини еб кўр деди.
Хуллас олдим ун, кам-кўст,
Ёр…
👍25😁7👏2🔥1
9 Feb 2026, 10:21 UTC620 views26 reactionsread 13 August 2026 Video
#Навоий_585
ORAZIN...
Alisher NAVOIY g'azali
Ijro: Nurfayz ABDUMALIKOV.
https://t.me/otabekmirzaqobilov
❤16👍9👏1
9 Feb 2026, 08:23 UTC541 views6 reactionsread 13 August 2026 Photo
#Навоий_585
................ОҚ ОТ................
Навоий “Ҳамса”ни тугатди ёзиб,
Қутлашга йиғилди аркони давлат.
Бойқаро айрича ҳурмат кўргазиб,
Оқ отин минишга айлади даъват.
Лекин узр, деди шоири даврон,
Эҳтимол бу ҳолни кибр деб билди.
Шунда секингина лутф этди Султон:
- Буни отнинг ўзи илтимос қилди.
Абдулла Орипов
https://t.me/otabekmirzaqobilov
👍6
29 Jan 2026, 04:42 UTC819 views27 reactionsread 13 August 2026 .................Шоирнинг ОТАси.................
Бугун базми-жамшид, туғилган куним
Шоҳона дастурхон, ноз-неьмат бисёр.
Одамни жонидан бўлак бари бор.
Лек отам қўй боқар, даштда бетиним!
Оқ кўйлак, бўйинбоғ, бари эстетик,
Палтойим тикилган сўнгги фасонда.
Тимсоҳ терисидан кийганман этик...
Отамда тош калиш, чопони жанда!
Нақшинкор кошона, зиёфат қизғин,
Қадахлар жарангги тешар қулоқни.
Олти хил чой келар, идиши ол…
👍18👏4🔥3❤2
21 Jan 2026, 05:51 UTC741 views17 reactionsread 13 August 2026 Photo
#таваллуд_кун
................Қўшиқ...............
(Қаҳрамон Эшмуродовга)
Жизмон тоғларида куйлар бир хумо,
Қуёшни беркитар қанот-кураги.
Жуссаси булбулдай келади аммо,
Отнинг калласидай унинг юраги.
Уни ҳув юлдузлар этган маҳлиё,
Бургутдай кўкларга тиккан кўзини.
Унинг термасига сўз кам келдиёв,
Ёзиб куйга солди охир ўзини.
Куй етган боғларда фасли муҳаббат,
Гуллар кўз-кўз қилар бўй-ифорини.
Йиғлайди кечиккан о…
👍11❤5🥰1
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @otabekmirzaqobilov. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.