10 Apr 2024, 00:55 UTC774 views15 reactionsread 7 August 2026 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Ҳаммага хайрли кун! Аллоҳ барчамиз учун бугунги кунни хайрли ва барокатли қилсин!
Ислом олами учун икки буюк байрамлардан бири бўлмиш - Рамазон Ҳайити байрами барча мусулмон умматларига бўлгани каби сизу-бизларга ҳам муборак бўлсин! Аллоҳ таоло ушбу муборак ойда тутган рўзаларимиз, қилган ибодатлару, дуоларимизни Ўз даргоҳида қабул айлаб, сўраганларимиздан ҳам аълосини берсин!
🙏13👍1😇1
2 Feb 2024, 04:11 UTC≈1,030 views13 reactionsread 7 August 2026 Photo
Лимонли сув буйраклар учун фойдалими?
Лимонли сув қанд моддалари, витамин С, витамин B1, витамин B2, ниацин ва калций, фосфор ва темир каби минералларга бой ҳисобланади.
Ҳар куни бир оз лимонли сув ичиш организмни зарур озуқавий моддалар билан тўлдириш имконини бериши мумкин.
Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, лимонли сув ичиш буйракда тошлар пайдо бўлишининг олдини олади, бу эса буйрак саломатлиги учун жуда фойда…
👍12🔥1
29 Dec 2023, 06:09 UTC943 views8 reactionsread 7 August 2026 Сувнинг қаттиқлигини соғлиққа таъсири
Қаттиқ ичимлик суви саноат шароитида етарлича даражада муҳим муаммоларни келтириб чиқарса-да, соғлиқ учун ўртача фойда келтириши айтилади. Одамлар соғлом бўлишлари учун минералларга муҳтож ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ичимлик суви таркибидаги кальций ва магнийни истеъмол қилиш организмида мазкур минераллар кам бўлган инсонлар учун фойдали эканлигини таъкидлайди.
Жа…
👍7🔥1
29 Dec 2023, 06:08 UTC634 views7 reactionsread 7 August 2026 Қаттиқлик турлари
Сувнинг доимий қаттиқлиги
Сувнинг доимий қаттиқлиги унинг таркибидаги 2+ дан катта ёки унга тенг бўлган катионларнинг концентрацияси билан белгиланади, яъни катионлар одатда икки валентли бўлади. Қаттиқ сувда учрайдиган асосий катионларга Cа²⁺ ва Мg²⁺ киради.
Қуйидаги реакция сув таркибида ҳосил бўладиган кальций бикарбонатнинг шаклланишини тавсифлайди:
CaCO₃(s) + CO₂(aq) + H₂O(l) ⇌ Ca²⁺(aq) + 2…
👍6🔥1
29 Dec 2023, 06:01 UTC481 views5 reactionsread 7 August 2026 Сувнинг қаттиқлигига нима сабаб бўлади?
Кўп жойларда, шу жумладан, Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида одамлар кундалик эҳтиёжи учун сувни ер ости манбаларидан олишади. Бу сувларнинг қаттиқлиги ўша сувнинг тупроқ ва тош бўйлаб ҳаракатланаётганда ўз таркибига қанча миқдордаги табиий минералларни эритиб тушишига боғлиқ. Сув кальций ва магний учун ажойиб эритувчидир, шунинг учун минераллар сув таъминоти қудуғи атрофидаги …
👍4🔥1
29 Dec 2023, 06:00 UTC446 views6 reactionsread 7 August 2026 Photo
Сувнинг қаттиқлик ўлчовлари
Қаттиқлик кальций ва магний бирикмалари ва бошқа турли металлар туфайли юзага келади. Сувларни таснифлаш бўйича умумий кўрсатмаларга кўра, агар сувнинг таркибида 0 дан 60 мг/л гача минераллар бўлса юмшоқ сув деб таснифланади. 61 дан 120 мг/л гача ўртача қаттиқ; 121 дан 180 мг/л гача қаттиқ; ва 180 мг/л дан ортиқ бўлса жуда қаттиқ сув ҳисобланади.
Саноат миқёсида кўпинча сувларни юмшатиш …
👍4🔥1🤯1
29 Dec 2023, 05:58 UTC425 views11 reactionsread 7 August 2026 Photo
Сувнинг қаттиқлиги
Илмий нуқтаи назардан, сувнинг қаттиқлиги одатда сувда эриган калций ва магний миқдори билан изоҳланади. Бошқача қилиб айтганда, қаттиқ сувда эриган калций ва магний каби минераллар кўп бўлади. Қаттиқ сувнинг таъсирини, ундан фойдаланганда сезиш мумкин. Қаттиқ сув нарсаларни тозалаш учун ишлатилганда кўпроқ совун ёки кир ювиш воситаси керак бўлади.
Одатда бу хавфли эмас, лекин ёқимсиз. Қаттиқ сув…
👍9🔥2
28 Dec 2023, 05:37 UTC523 views5 reactionsread 7 August 2026 Photo
Чой ва қаҳваларда хлорли бирикмалар ҳосил бўлади
Маълумки, чой ва қаҳва дунёдаги энг кўп истеъмол қилинадиган ичимликлардан ҳисобланади. Тиниб-тинчимаган олимлар сизу-биз севиб истеъмол қиладиган ичимликлар таркибини янада чуқурроқ таҳлил қилиб, унда кутилмаган кимёни аниқлашибди.
Гап шундаки, сувни тозалаш жараёнида уни дезинфекция қилиш учун ишлатиладиган хлор сув қайнатилгандан кейин ҳам кам миқдорда бўлсада унда…
👍5
27 Dec 2023, 10:09 UTC517 views7 reactionsread 7 August 2026 Photo
Photo, posted without a caption
👏5👍2
27 Dec 2023, 10:09 UTC500 views7 reactionsread 7 August 2026 Photo
Photo, posted without a caption
👍7
27 Dec 2023, 09:58 UTC450 views5 reactionsread 7 August 2026 Photo
Антропоморфик молекулаларни ҳосил қилиш мумкинми?
Ҳа, ҳозирга қадар кўплаб антропоморфик (инсон шаклидаги) молекулалар Райс университети (Rice University) жамоаси томонидан ўйин-кулги учун яратилган ва улар Journal of Organic Chemistry журналида чоп этилган.
Олимлар ҳар хил одамларга ўхшаш молекулаларни синтез қилишган бўлиб, оддий тил билан айтганда улар олимдан новвойгача бўлган турли хил кўринишли моделларга ўхша…
👍5
26 Dec 2023, 05:06 UTC≈1,090 views9 reactionsread 7 August 2026 Photo
Ҳозиргача амалга оширилган энг қийин кимёвий синтезни биласизми?
Ҳозиргача амалга оширилган энг қийин кимёвий синтезлардан бири бу цианокобаламин ёки витамин В12 нинг синтезидир. Унинг биринчи умумий синтези иккита улкан тадқиқот гуруҳлари – Гарвард университетида фаолият олиб борган Роберт Б. Вудворд ҳамда Цюрих давлат тадқиқот университетида ишлаган Альберт Эшенмозер тадқиқот гуруҳлари ўртасида амалга оширилган.
…
👍7🏆1🔥1
Showing the 12 most recent of 19 posts we hold for @kimyovadunyo. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.