13 Mar 2026, 06:46 UTC84 viewsread 8 August 2026 Video
❗️Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тарқатишни тўхтати…
Signed А. Каримов
13 Mar 2026, 06:45 UTC51 viewsread 8 August 2026 Photo
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси кимларга берилади? (4 қисм)
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. "Фатавои Ҳиндия" китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин …
Signed А. Каримов
13 Mar 2026, 06:45 UTC76 viewsread 8 August 2026 Video
#tafakkur
Амални яшириш, уни қилишдан қийин
Уламолардан бири айтадилар: "Ибодат худди буғдойга ўхшайди, уни экиш, йиғиб олиш ўзига яраша оғир меҳнат. Аммо уни сичқон еб кетишидан сақлаб қолиш эса ундан ҳам мушкул машаққатдир. Ҳудди шунингдек, банда бирор ибодатни бажариш учун вақтини кетказиб, саъй-ҳаракат ва харажат қилади. Аммо ибодатининг савобини сақлаб қолиши қилган ҳаракатидан кўра оғирроқ машаққатдир. Чуни р…
Signed А. Каримов
13 Mar 2026, 06:45 UTC46 viewsread 8 August 2026 Photo
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси нима учун берилади? (1 қисм)
Фитр садақаси – рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. У Рамазон ойида беҳуда гап-сўзлар, қилинган хато ва камчиликларни ювиш ҳамда камбағал, мискинлар, етим ва бечораларнинг очликларини кетказиш мақсадида жорий қилинган.
Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фитр садақаси – саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлганда…
Signed А. Каримов
13 Mar 2026, 06:45 UTC39 viewsread 8 August 2026 Photo
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси қачон берилиши керак? (2 қисм)
Фитр садақасини рамазон ҳайити куни тонг отгандан яъни бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб. Рамазон ойи бошланиши билан берилса ҳам бўлади.
Аммо ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ҳайит намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби рамазон о…
Signed А. Каримов
13 Mar 2026, 06:45 UTC51 viewsread 8 August 2026 Photo
#ramazon_saboqlari
Фитр садақасини кимлар бериши керак? (3 қисм)
Хур, нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлган (фитр садақасининг нисобида молнинг ўсувчи бўлиши эътиборга олинмайди) мусулмон эркак ва аёлнинг зиммасига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Нисоб миқдоридаги мулкка эга киши балоғатга етмаган болалари номидан фитр садақасини бериши вожиб.
Киши аёли ва балоғатга етган фарзандлари учун фитр садақасини бериши в…
Signed А. Каримов
11 Mar 2026, 08:32 UTC56 viewsread 8 August 2026 «ҚУРЪОН — БУ ҲАЁТДИР!»
Буюк саҳобий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ким Аллоҳни яхши кўришини билмоқчи бўлса, ўзини Қуръонга рўбарў қилсин. Агар у Қуръонни яхши кўрса, демак, у Аллоҳни яхши кўради. Чунки Қуръон — Аллоҳнинг каломидир».
Хулоса: Қалбимизнинг соғломлиги Қуръон билан қанчалик вақт ўтказаётганимизга боғлиқ. Каломни севиш — Унинг Эгасини севиш демакдир.
Signed А. Каримов
8 Mar 2026, 08:31 UTC80 viewsread 8 August 2026 Беморлик гуноҳларга каффоратдир
Уммул Ало разияллоҳу анҳо айтадилар: мен касал бўлганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар ва: Эй Уммул Ало, суюнчи бер. Мусулмоннинг касали туфайли Аллоҳ таоло ундан гуноҳларини ўчиради, ҳудди олов тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, дедилар (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло бизларга жуда кўп неъматлар ато этган. Ҳатто касаллигимизни ҳам гуноҳларимизга…
Signed А. Каримов
7 Mar 2026, 02:34 UTC82 viewsread 8 August 2026 Имом Шофеъий айтадилар:
Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг олдидаги қадрингизни билмоқчи бўлсангиз, У сизни қайси ўринга қўйганига қаранг....
Агар сизни зикр билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У ҳам сизни зикр қилмоқчи.
Агар сизни Қуръон тиловати билан машғул қилган бўлса, демак билингки, У сизга гапирмоқчи.
Агар сизни тоатлар билан машғул қилган бўлса, билингки У сизни Ўзига яқин тутибди.
Агар сизни дунё билан маш…
Signed А. Каримов
6 Mar 2026, 23:29 UTC70 viewsread 8 August 2026 Қўръони карим оятларининг сони - 6236та
Ибодатга оид оятларнинг сони - 130та, умумий оятларнинг 2%
Ахлоққа оид оятларнинг сони - 1504та, умумий оятларнинг 25%
Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: "Қиёмат куни мўмин кишининг тарозусида хусни хулқидан кўра оғирроқ тош босадиган нарса бўлмайди" (Имом Термизий ривоят қилганлар).
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киш…
Signed А. Каримов
6 Mar 2026, 22:31 UTC73 viewsread 8 August 2026 Дуо
Аллоҳим, хонадонларимизни Ўзингга муҳаббат, қазоингга розилик, берганингга қаноат, доимий хотиржамлик ва сакийнат, турли офатлардан омонлик ва офият, мол ва аҳлимизга баракот билан тўлдир, эй оламларнинг раббиси!
Аллоҳим уйларимизни кечаю кундуз осойишта айла, Ўзингни зикринг, неъматларингни шукри ва гўзал ибодатинг ила безалишига муваффақ қил.
Аллоҳим, авлодларимизни солиҳлардан қилгин.
Аллоҳим, биз ўзларими…
Signed А. Каримов
6 Mar 2026, 19:28 UTC64 viewsread 8 August 2026 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Одамнинг жисмида тўрт гавҳар бор, уни тўрт нарса кетказади: гавҳарлар: ақл, дин, ҳаё ва солиҳ амал. Ғазаб ақлни кетказади, ҳасад динни кетказади, таъма ҳаёни кетказади ва ғийбат солиҳ амални кетказади".
https://t.me/tuhur
Signed А. Каримов
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @islom_minbari. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.