20 Mar 2026, 12:43 UTC125 views3 reactionsread 8 August 2026 Photo
Рамазан ҳайит муборак 🌙
Бугун уйингиз файзга тўлсин, қалбингизга тинчлик кирсин.
Ҳар бир кун шукроналик ва хотиржамлик билан ўтсин.
Яқинларингиз доимо ёнингизда бўлсин,
соғлик, барака ва меҳр уйингизни тарк этмасин.
Олдингиздаги кунлар янада нурли,
ниятларингиз эса енгил ва чиройли амалга ошсин.
Рамазон ҳайит муборак бўлсин 💫
👍3
18 Feb 2026, 16:56 UTC194 views3 reactionsread 8 August 2026 Эртага Рўза бошланади. Кўпчилик учун бу руҳий амал, лекин организм учун ҳам маълум даражада синов бўлиши мумкин. Шифокор сифатида бир нечта муҳим нарсаларни эслатиб ўтмоқчиман.
Кимларга рўза тутиш тавсия этилмайди ёки аввал шифокор билан маслаҳат керак:
• ҳомиладор ва эмизикли аёллар
• диабети назоратда бўлмаганлар, тез-тез қанд тушиб кетадиганлар
• ошқозон-ичак касалликлари қўзғалган пайтда
• кучли камқонлик, жуда …
🔥3
9 Feb 2026, 07:01 UTC196 views2 reactionsread 8 August 2026 Photo
Қачон болани эндокринологга кўрсатиш керак
Кўп ота-оналар шундай дейди:
«Аслида ҳеч нарса безовта қилмаяпти, текшириб қўйиш учун келдик».
Бу энг тўғри ёндашув.
Чунки болалар эндокринологияси — фақат гормонлар эмас.
Бу ўсиш, вазн, жинсий ривожланиш, энергия, иштаҳа, уйқу ва ҳатто хулқ-атвор.
Кўп ўзгаришларни эрта пайқаш осонроқ,
кейин етиб олишдан кўра.
Нимага эътибор бериш керак
🔹 Бўй (ўсиш)
Қуйидаги ҳолатларда …
🔥2
9 Feb 2026, 06:59 UTC132 viewsread 8 August 2026 Менга консультацияга фақат катталар эмас,
балки болалар билан ҳам мурожаат қилишади.
Мен мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларни қабул қиламан.
Албатта, айрим ҳолатларда айнан болалар эндокринологи керак бўлади.
Шунинг учун мен сизлар учун ушбу постни тайёрладим —
болада қайси ўзгаришларга эътибор бериш керак,
қайси ҳолатларда бола билан эндокринологга мурожаат қилиш зарур.
Бу маълумот ота-оналарга
вазиятни ўз вақтид…
30 Jan 2026, 09:52 UTC169 views1 reactionsread 8 August 2026 Глюкозани суткалик мониторинг қилиш: нафақат диабетда, балки вазн туширишда ҳам ёрдам беради
Глюкозани суткалик мониторинг қилиш — бу терига ёпиштириладиган кичик датчик бўлиб, ҳар бир неча дақиқада қондаги шакар миқдорини кўрсатиб туради.
Диабетда бу аллақачон назорат воситаси сифатида қўлланади.
Лекин инсулинрезистентлик, преддиабет ва ортиқча вазнда — бу ўз метаболизмини тушуниш учун жуда қулай усул.
Нима учун …
❤1
15 Jan 2026, 14:13 UTC193 views4 reactionsread 8 August 2026 Мен доим очман.
Таниш ҳолатми? 🍽️
Гўёки овқат едик.
Нонушта қилдик, тушлик, кечки овқат — фарқи йўқ.
Қорин тўқ.
Ҳатто баъзан «ортиқча еб қўйдим» деган ҳис ҳам бор.
Лекин барибир ейиш хоҳиши кетмайди
Оғизга нимадир солгингиз келаверади.
Аслида эса оч эмассиз.
Нима учун бундай бўлади?
Келинг, биргаликда тушунайлик 👇
1. Кун давомида овқат тўғри тақсимланмаган
Агар кун давомида:
• оқсил кам бўлса
• сабзавот, клетч…
❤3👍1
13 Jan 2026, 08:23 UTC169 views1 reactionsread 8 August 2026 Озиш учун инъекциялар. Хулоса, содда қилиб айтганда
Бу мавзу атрофида ҳозир жуда кўп гап. Кимдир мақтаяпти, кимдир қўрқитаяпти. Шунинг учун ҳаммасини жой-жойига қўйиб, оддий қилиб айтиб қўймоқчиман.
Аввало шуни айтаман:
мен бу препаратларга қарши эмасман. Амалиётда ишлаётганини кўряпман. Лекин бир шарт билан — одам нима қилаётганини тушуниб бошласа.
Бу:
• мўъжиза эмас
• “тез озиб оламан” деган йўл эмас
• ва таҳ…
❤1
10 Jan 2026, 04:10 UTC171 views1 reactionsread 8 August 2026 Озиш учун инъекциялар.
2-қисм. Амалда нима бўляпти?
Кўпчилик ўйлайди:
иштаҳа пасайди — озаман — тамом.
Аммо амалиётда ҳаммаси бунчалик оддий эмас.
Энг кўп учрайдиган ножўя ҳолатлар
Препарат фонида тез-тез қуйидагилар бўлади:
• кўнгил айниши
• қорин дам бўлиши
• қабзият
• қоринда оғриқ ёки ноқулайлик
• ўт қопи билан боғлиқ муаммолар
Агар аввалдан ўт қопида муаммо бўлган бўлса, препарат буни кучайтириши мумкин…
❤1
7 Jan 2026, 06:32 UTC144 viewsread 8 August 2026 Video message
Video message, posted without a caption
7 Jan 2026, 06:29 UTC151 viewsread 8 August 2026 Озиш учун инъекциялар.
Кимга ёрдам беради, кимга эса йўқ🤔
Охирги пайтларда озиш учун инъекциялар ҳақида жуда кўп савол олаяпман.
Шунинг учун йилни айнан шу мавзу билан бошлашга қарор қилдим. Чунки вазн камайтириш масаласи деярли ҳамма учун ҳали ҳам долзарб.
Биз эса, ростини айтсак, доим енгил йўлни қидирамиз.
Озиш учун инъекциялар ҳақиқатан ҳам шу қадар “енгил” йўлми?
Келинг, бирга тушуниб олайлик.
Ҳозир энг кўп г…
5 Jan 2026, 11:18 UTC162 views1 reactionsread 8 August 2026 Photo
Янги йилдан кейин Телеграмда бироз йўқолиб қолдим
Энди яна қайтдим 🙂
Одатда байрам олдидан ҳамма катта-катта режалар қилади. Менда ҳам режалар бор, лекин бу йил уларни иложи борича оддий ва ҳаётга яқин қилишни истадим.
2026 йил учун режаларим:
• мунтазам машғулотлар. Ҳисоблаб кўрдим — йил давомида тахминан 150 та машқ. Иккитасини қилиб улгурдим😊
• кўпроқ ҳаракат, ўзим учун. Яна рақсга қайтиш ва скакалкада сакрашни…
👍1
31 Dec 2025, 11:10 UTC193 viewsread 8 August 2026 ✨ Янги йил муборак бўлсин! ✨
Сўнгги пайтларда бу ерда унчалик фаол бўла олмадим.
Баъзан ҳаёт ва иш шундай даврни талаб қиладики,
ижтимоий тармоқлар иккинчи ўринга тушиб қолади.
Лекин янги йилдан бошлаб яна фаол бўлишни режалаштиряпман —
сизлар билан тез-тез боғланиб,
соғлиқ, гормонлар, овқатланиш
ва умумий ҳолат ҳақида энг фойдали ва ишончли маълумотлар билан бўлишаман.
Янги йилда сизларга энг аввало мустаҳкам соғ…
Showing the 12 most recent of 19 posts we hold for @iroda_endokrinolog. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.