7 Sept 2023, 18:25 UTC≈11,600 views54 reactionsread 8 August 2026 НЕГА ҒИЙБАТГА МОЙИЛМИЗ?
Ҳар биримиз ҳаётимиз мобайнида кимнидир ғийбат қилганмиз, худди шундай, ўзимиз ҳам кимлардир томонидан ғийбат қурбонига айланганмиз. “Мен ғийбат қилишдан йироқман” деган одам номаъқулнинг нонини ебди. Шунчаки баъзи инсонларда ғийбат қилиш “коеффициенти” камроқ, баъзиларда эса ҳаддан ташқари кўпроқ бўлади. Қуйида нега инсонлар ғийбат қилишга мойил эканлигини ўрганиб чиқамиз.
Ғийбат - ижтимоий…
👍29😁10❤4🤝4🫡3👏2🎉1💯1
1 Mar 2023, 08:09 UTC≈8,910 views85 reactionsread 8 August 2026 Одамларни кечиришни ўрганамизми?
Ҳаётимиз давомида турли келишмовчиликлар сабабли кимлардандир хафа бўлиб, уни кечиролмасдан юрамиз. Албатта, сизни жуда қаттиқ камситган ёки шахсиятингизга теккан инсонларни кечиришга сизни ҳеч ким мажбур қила олмайди. Лекин бир нарсани унутманг - кимнидир кечирмасдан юрсангиз, демак, ўша воқеани ҳали ҳам "кўтариб" юрган бўласиз. Келинг, бугундан, ҳаётингиздаги негативларни "ахлат қу…
👍54❤8🥰7👏6⚡5🤮4✍1
27 Feb 2023, 05:29 UTC≈9,340 views68 reactionsread 8 August 2026 Прокрастинациядан қутулиш чоралари
Ҳар доим ва ҳамма жойга вақт топадиган, ҳамма вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарадиган ва шу билан бирга рақс, спорт каби кўнгилочар фаолият шуғулланадиган одамларга доимо ҳавас қилиб келганмиз. Қандай қилиб улар ўз-ўзини бошқариш ва ўз ҳаётини самарали ташкил қилишнинг бундай юқори даражасига етишишади? Улар биздан яхшироқми?
Бундай гиперактив инсонларнинг супер кучга эга б…
👍40🔥19❤6💋2🫡1
24 Feb 2023, 07:02 UTC≈6,100 views54 reactionsread 8 August 2026 Ишларни ортга суриш?
Қайсидир бир ишни қилишни режалаштирдингиз-у, лекин кўринмас бир куч "кейин ҳам қилаверасан" дея ишингизни ортга суришга ундайдими? Унда бу пост айнан сиз учун, бўталоғим.
Битта постни тайёрлаб, каналга жойлаб қўйиш умумий ҳисобда 1 соат вақт олади. Лекин мен бу ишни 4-5 соатгача чўзаман. Баъзи кунлари эса пост ёзиш "такой лёхкий" эртаси кунга ўтказиб юборилади. Ишни катта иштиёқ билан бошлаёт…
👍21❤🔥17❤5👌5🥰4🤔2
22 Feb 2023, 10:11 UTC≈5,540 views29 reactionsread 8 August 2026 Мақсад қўйиш (2-қисм)
4. Биз ҳаммамиз ўз олдимизга умумлаштирилган мақсадларни қўйишга ўрганганмиз. Дейлик, "IELTS 8 олиш", "Бир йилда машина сотиб олиш". Шартли равишда бундай мақсад қўйишни "грилл" деб атасак, гриллни осон тановул қилиш учун нима қилиш керак? Албаттта, қисмларга бўлиб олиш. (Ҳа тўғри, бутунича тишлаб ейиш ҳам мумкин, бунда одам эмаслигингизни яна бир бор исботлаган бўласиз 😅). Мақсадни ҳам кичик …
👍21❤🔥3🕊3👏1🥰1
22 Feb 2023, 08:17 UTC≈5,200 views45 reactionsread 8 August 2026 Мақсад қўйиш (1-қисм)
Охирги йилларда мотивацияга оид материаллар кўпайиб кетгани сабабли одамларда ўзидан қониқмаслик, ўзига бўлган ишончнинг пастлиги каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бундан ташқари мотиваторлар, ўқув марказлари ва рекламаларда "Биздан Элон Маск чиқиши керак", "Иккинчи Билл Гейтс сиз бўларсиз балки?" каби баландпарвоз гаплар ҳам роса урчиди. (Қаёққа борсангиз, шу валломатларнинг портрети). Одамлар (айн…
👍29😁10❤🔥5❤1
21 Feb 2023, 08:48 UTC≈9,150 views35 reactionsread 8 August 2026 Баҳслашамизми?
Ҳозирги фикрлар ва қарашлар хилма-хиллиги даврида бир кўникма кўпчиликка етишмаётгани сезилиб қолмоқда - баҳслашиш маданияти. Албатта, бунинг туб илдизи мактаблардаги дарслар дебат/мунозара билан ўтилмаслигида ҳамда бир неча йиллар мобайнида бизга гапириш имкони берилмасдан, энди-энди оғзимиздаги кишанларни олинаётганига бориб тақалади. Тўғрида, мактабда фақат мавзуни ёдлаб, тўтиқушдек гапириб бериб,…
👍27❤5🤩3
20 Feb 2023, 07:44 UTC≈7,870 views34 reactionsread 8 August 2026 Ҳозирги замонда кўпчиликнинг ҳаёт тарзида қуйидаги икки одат шаклланган: биринчиси ишга борибоқ уйқусирайди ва қаҳва билан ўзига тетиклик бағишлайди, иккинчиси эса уйга чарчаб қайтиб, энергетик ичимлик билан чарчоғини чиқаради. Хўп, бу амаллар қайсидир маънода кишига бироз қувват ва тетиклик ҳадя этар, лекин уларнинг саломатликка таъсири ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Кофе ва энергетик ичимликнинг саломатликка салбий…
👏12👍10❤🔥5❤3👎1🔥1🥴1😁1
8 Feb 2023, 15:02 UTC≈4,050 views35 reactionsread 8 August 2026 "Ассалому алайкум, ҳурматли дўстларим. Баъзи сабабларга кўра ижтимоий тармоқларни тарк этишимга тўғри келяпти. Бир йил вақтимни фойдали ишларга сарфлашни истайман. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Бир йилдан кейин кўришгунча" деб туриб, икки кундан кейин безларча Facebook/Twitter/Instagram'да post/twit/story қўйиб юрган одамларни учратмаган киши бўлмаса керак. Ёки узоққа бормайлик - ўзимиз ҳам шу ишни қилганмиз.…
👍21🕊5❤4🔥2🥰2🫡1
7 Feb 2023, 18:04 UTC≈4,150 views33 reactionsread 8 August 2026 Душанбадан янги ҳаёт бошлайман: Нега биз ўзгара олмаймиз?
Сиз ҳам менга ўхшаб тез-тез ўзингизни ўзгартиришга, тўғри овқатланишни, машқ қилишни, ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашни йўлга қўйишга азм қиласизми? Неча марта душанбадан бошлаб янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилгансиз ва бу душанбаларнинг нечтаси тагига олган?
Ўзимиздаги бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилганимизда кўпинча ички қаршиликка дуч келами…
👍24❤6🍓2🤔1
7 Feb 2023, 18:03 UTC≈3,660 views13 reactionsread 8 August 2026 Агар сизда ҳам перфекционистлик хусусиятлари мавжуд бўлса, қуйидаги маслаҳатларга риоя қилинг:
1. Перфекционист эканлигингизни тан олинг. Қуйидагиларингизни ўзингизга "етказинг":
"Менинг бугунги шахсиятим узоқ вақт давомид содир бўлган жараёнларнинг натижасидир. Перфекционизм - сохта дўст, буни тан олиш орқали мен ўзимнинг яхши инсон эканлигимни ва қўлимдан кўп ишлар келишини тан оламан".
2. Натижа сари йўл - ўнқир…
👍12❤1
7 Feb 2023, 18:03 UTC≈3,070 views23 reactionsread 8 August 2026 Перфекционизм нима?
Баъзилар фахр билан "мен перфекционистман" деб баралла айтиб юришади. Уларга қараб туриб "бу ғурурланадиган эмас, ҳавотирли невротик ҳолат" деб юборгим келади.
Ўзи перфекционист нима дегани? "Перфекционистлар" (ўзбек тилида нима деб аташни билмадим, балки "мукаммалликка интилувчилар" бўлар) позитив айтганда ҳамма нарсанинг ўз жойида, мукаммал бўлишини истайдиган, негатив айтганда эса хато қилиш …
👍19🕊2👌1🙏1
Showing the 12 most recent of 13 posts we hold for @inson_psixologiyasi. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.