8 Aug 2026, 11:22 UTC16 views4 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Юзимга рангларин сепади дунё
мусаввир шамоллар тўзғитса руҳим
заминга сиғмасдан товуши
чанқовуз чалинар дард билан
садолар
қалбимга кирар наводек
нидолар акс берар тоғлардан
ҳали қуёш ботмасдан туриб
зулумот чанг солар қалбимга
тобора кенгайиб борар армоним
кенгайиб боради ўйларим
гуноҳдек ичаман оғриқни
найсонлар тўкилар бағримдан
сукунат ютади ғуссаларимни
наҳотки боримни қўйсам ютқазиб
ичимда гуллаган …
❤3🔥1
Signed MASIHA
8 Aug 2026, 10:00 UTC18 views3 reactionsread 9 August 2026 Video
@ZABARJAD
❤2🔥1
Signed MASIHA
8 Aug 2026, 09:55 UTC18 views3 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Яна кўз тикаман сомон йўлига,
Юлдузга эргашиб руҳим адашар.
Кўзим ёғдусида синиқар дунё,
Кўкда ой юрагим билан тиллашар.
Ичимга беркиниб йиғлайди дунё,
Кечага кўнглумни қўйгум топшириб.
Наҳот, кўзларимда қариса осмон,
Қарочўқларимга дардни яшириб.
Далли дунё дейман хазонлар кечиб,
Соямга эргашиб борар таъқиблар.
Дарахтлар тебранар кўнглимга боқиб,
Яна жим қолади рақиблар.
Соялар куйлагай,
Соялар кулар,…
❤2🔥1
Signed MASIHA
7 Aug 2026, 12:33 UTC18 views6 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Дарахтларнинг титроғида бўзларим бор,
Яфроқларнинг шивирида сўзларим бор,
Мени мендан изламаган изларим бор,
Қайтармисан.
Яшармидик, ҳасратларга бадал тўлаб,
Хатолардан вужудимиз кетар кўллаб,
Минг чиғириқ, синовларни ўйлаб-ўйлаб,
Кутармисан.
Билмам, қачон вужудимдан азоб арир,
Худойимдан туҳфамикан оппоқ харир,
Нечук, менинг нигоҳимда дунё қарир,
Сезармисан.
Одам Ато қобурғаси Ҳаввомидим,
Булбул ҳони…
❤3🔥3
Signed MASIHA
5 Aug 2026, 13:22 UTC22 views3 reactionsread 9 August 2026 Video
ZABARJAD
❤2🔥1
Signed MASIHA
5 Aug 2026, 13:22 UTC22 views3 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Бу йўллар адоқсиз,
Охирсиз дунё,
Ғарқ қилар бўрондек юрагим.
Кечани бағримга босаман,
Бошимда юлдузлар қилар жанг.
Сирқираб тўкилар ёғдулар,
Бўғзимда энг сўнгги видолар.
Ҳасратни чекаман чилимдек,
Ўт ёқиб юборгум руҳимга.
Яна томир отар телба ишқ,
Яна гуллайверар ўйларим.
Аҳир, кўрганмисиз аёзда,
Дарахтларнинг гуллаганини.
Ҳарқалай бир жоним қолади,
Қирқ жоним ютади бўхтонлар.
Қонимни ичсалар ховучлаб,
…
❤2🔥1
Signed MASIHA
4 Aug 2026, 00:22 UTC29 views3 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Нега кўзларимда тораяр дунё,
Нега қабоғимдан ёғади қорлар.
Нега соғинчларим борар узайиб,
Нега сўзларимда синиққан видо.
Ҳижжалаб ўқийман оятлар,
Найсонлар таҳайюл келтирар.
Азоблар синдирар қабурғам,
Кулади Худосиз одамлар.
Дарахтлар рақс этар кўзимда,
Кифтимга қўнади капалак.
Мен ишқни Худога топширгум,
Гадодек тиланиб.
Қўлимдан сирғалар адолар,
Тасбеҳга сиғмайди гуноҳлар.
Ўкинсам,
Кўпаяр хатолар,
Во да…
❤2🔥1
Signed MASIHA
2 Aug 2026, 09:51 UTC34 views5 reactionsread 9 August 2026 Video
@ZABARJAD
❤3🔥2
Signed MASIHA
2 Aug 2026, 06:51 UTC41 views5 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Бу кўҳна дунёнинг
Йўллари чексиз,
Коинот ҳам чексиз,
Чексиздир дунё.
Юлдуз қасамлари синган кўзимда,
Чексиздир руҳимга чизилган армон.
Ҳануз чорлайверар ҳаёт бекати,
Юраман,
Тўхтайман,
Тугамас йўллар.
Теграмда жилмайиб турар ҳиёбон,
Ўша таниш кўча,
Таниш ўриндиқ.
Боссам,
Тавонимни зир титратар ер,
Боссам,
Манглайимдан тўкилар гуноҳ.
Юрсам,
Кўзларимдан сачрар олов,
Фақат, битта йўл бор то қадаргача.
На зам…
🔥3❤2
Signed MASIHA
30 Jul 2026, 16:50 UTC40 views4 reactionsread 9 August 2026 Video
@ZABARJAD
❤3🥰1
Signed MASIHA
30 Jul 2026, 07:44 UTC45 views5 reactionsread 9 August 2026 Photo
* * *
Чўкаман
негадир тиззаларим қон
маҳв этиб боради гуноҳлар
тубсизлик руҳимни тортади
хатолар юзимга солинар туйқус
бедор кўзларимга илинмас
бир зумлик қушларнинг уйқуси
бошимда парвона ўйларим
ўргамчак тўридек чалкашар
тафтиш қилаверар изтироб
на қушлар ухлагай
на чўкар осмон
заминга тўкилар симсиёҳ ранглар
ўзгариб кетади зулумот рангги
моҳ ухлар руҳимда тебраниб
юзларим босаман тун пардасига
оловкаш нигоҳи…
🔥3❤2
Signed MASIHA
29 Jul 2026, 16:43 UTC36 views4 reactionsread 9 August 2026 Video
@ZABARJAD
❤2🔥2
Signed MASIHA
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @ZABARJAD. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.