22 May 2026, 16:35 UTC≈1,180 views90 reactionsread 7 August 2026 Туркиядаги йиллар, ҳаётимдаги энг сермазмун, лекин шу билан бирга энг машаққатли, аммо энг қадрли йиллар бўлди.
Чунки мен, 47 ёшимда, ҳаётимни буткул ўзгартиришга ва янги бир саҳифадан бошлашга қарор қилганимдан ва умримда яшаб кўрмаган бошқа диёрга, бегона одамлар ичига келганимдан кейин, бироз қийин, лекин мароқли бир мусофирлик ҳаёти ичида яшадим ва умрим давомидаги синовлар, мусибатлар, ҳаётий зарбалар сабаб …
❤57😢26❤🔥7
Signed Ummu Abbos
18 May 2026, 14:42 UTC≈1,220 views47 reactionsread 7 August 2026 Photo
Кеча Қуёш чарақлаб турганда, бирданига шаррос ёмғир қуйиб юборди ва осмонда мана бундай камалак пайдо бўлди.
Афсуски телефон камераси ҳақиқий гўзалликни етказиб беролмайдида.
Камалакка қарасам, болаликка қайтаман. Ўша, ҳамма яқинларим ҳаёт бўлган ва ҳеч нарсани ташвишини қилмаган беғубор болалигимиз рамзига ўхшайди у. Чунки камалак ранглари ичида қора ранг йўқ…Болалигимизда ҳаёт ранго-ранг эди…Улғайгач, инсон бошида…
😢46❤1
Signed Ummu Abbos
18 May 2026, 13:55 UTC918 views50 reactionsread 7 August 2026 (Давоми. Боши аввалги постларда)
“Мен жигарларимдан олдин ўтиб кетсам керак” деб ўйлардим. Уларга ҳам доим:
“Мен сизлардан олдин дунёга келганман, сиздан олдин кетишим керак. Мендан олдин кетиб қолиш йўқ, ўзларингни эҳтиёт қилинглар, орқамда қолинглар…” деб юрардим.
Ким олдин, ким кейин кетиши банданинг истаги билан эмас, Аллоҳнинг тақдири билан бўлишининг яна бир исботи - укамнинг вафоти бўлди.
Қанча айтилмаган сўз…
❤21😢20👍5❤🔥2🕊2
Signed Ummu Abbos
Malohat Anvar pinned «(Давоми. Боши аввалги постда) Чошгоҳ пайти қўшниларим кўнгил сўраб чиқишди. Кейин яна бошқалар…ўша кундан бошлаб бир ҳафта ичи ҳар куни кимдир таъзия билдириб кела бошлади. “Одам тафтини одам олади” деганлари тўғри экан, одамлар билан гаплашган сари мусибат…»
15 May 2026, 13:44 UTC892 views63 reactionsread 7 August 2026 (Давоми. Боши аввалги постда)
Чошгоҳ пайти қўшниларим кўнгил сўраб чиқишди. Кейин яна бошқалар…ўша кундан бошлаб бир ҳафта ичи ҳар куни кимдир таъзия билдириб кела бошлади. “Одам тафтини одам олади” деганлари тўғри экан, одамлар билан гаплашган сари мусибат аччиғи бироз эсдан чиқиб, дардинг енгиллашгандек бўлавераркан.
Аммо кечаси, ҳамма кетиб ўзимиз қолганда, ўрни ҳеч қачон тўлмайдиган катта йўқотиш бўлганини ўйлаб…
😢49❤14
Signed Ummu Abbos
15 May 2026, 13:22 UTC719 views39 reactionsread 7 August 2026 Жигарини йўқотганлар, “жигардан айрилиш энг оғир жудолик” дейишса унча англамасдим. Ўзимнинг ҳам бошимга келгач, ростан ҳам жигарники ҳамма жудоликдан оғирроқ бўлишини руҳимда ва танамда ҳис қилдим. Ота-она ўлмоғи мерос, фарзандни йўқотиш юракда доғ, жигардан айрилиш эса жигарингда оғриқ, юракда санчиқ пайдо қиларкан. Гўё қон томиринг узилгандек, ёки вужудингда қон тўхтаб қолгандек, бирпасда рангинг оқариб, кўкариб,…
😢34❤4💔1
Signed Ummu Abbos
8 May 2026, 16:27 UTC997 views121 reactionsread 7 August 2026 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.
Укамнинг вафоти муносабати билан, менга шу каналим орқали ва шахсийда ёзиб таъзия билдириб кўнгил сўраган барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Кимга жавоб қайтара олмаган бўлсам маъзур тутинглар, мана ўн кун деганда сал ўзимга келишни бошладим.
Қилган дуоларингиз ва мусибат онларидаги далдаларингиз учун раҳмат, Аллоҳ ажрингизни берсин.
Бу мусибат етмасидан бир-икки кун аввал, укамнинг …
😢102💔15❤4
Signed Ummu Abbos
22 Apr 2026, 17:27 UTC≈1,510 views73 reactionsread 7 August 2026 Бугун менга салом йўллаган ва дуо қилган барчадан Аллоҳ рози бўлсин.
Укамнинг аҳволи анча яхши экан, алҳамдулиллаҳ. Ҳавф ортда қолгани чин бўлсин.
Аммо мен бугун жуда ҳам қўрқиб кетдим. Ота-она фироқидан, икки фарзанд доғидан тамом бўлган юрагим, жигар доғини кўтара олмаслигини ҳис қилдим. Аллоҳдан тинмай,”жигарларим ортимда қолсин, мендан олдин кетиб қолишмасин” деб сўрадим…
Мен уларни, улар мени яхши кўришларидан …
😢45❤23💯5
Signed UА
22 Apr 2026, 12:52 UTC≈1,330 views84 reactionsread 7 August 2026 Неча кундан бери юрагим ғаш, безовта бўлиб, алғов-далғов тушлар кўриб юргандим. Ўғлимга ҳам “тезроқ ишларингни битир, тезроқ билет ол, юртга кетайлик, жигарларим билан эсон-омон дийдорлашгим келяпти. Тик юрганимга ишонма, ичим адо бўлган одамман. Манга бирор нарса бўлиб қолса, тиригимни эмас, ўлигимни олиб кетишга тўғри келиб қолмасин! Юртимга ўз оёғим билан кириб боргим келяпти, тобутда эмас!...” деб “тўполон” қили…
😢44🙏19❤12❤🔥5🔥2🕊2
Signed UА
21 Apr 2026, 15:52 UTC≈1,010 views37 reactionsread 7 August 2026 Video
Аллоҳдан келган ҳар нарса хойрдир.
Инсоннинг бошига келган ҳар нарса Аллоҳнинг тақдиридир ва ҳар тақдир хойр ила тўладир. Қийинчиликлар, сенинг сабрингни ва таслимиятингни орттиради. Аллоҳнинг режасига рози бўлмоқ, қалбингга ҳузур ва фараҳлик беради. Шу сабаб, “Ҳар нарсада бир хойр бор” дегин.
Ҳар нарсанинг бир сабаби бор.
Бошингга келган ҳар ишнинг бир сабаби бордир, тасодиф йўқдир, тавофуқ бордир. Роббимизнинг ёз…
❤19👍14⚡2💯2
Signed UА
21 Apr 2026, 11:55 UTC≈1,110 views30 reactionsread 7 August 2026 Photo
Ҳайлула, қойлула ва ъайлула орасидаги фарқ:
Ҳайлула - бомдод намозидан кейинги уйқу. У сен ва ризқинг орасини тўсиб қўяди. (Лекин шаръий жиҳатдан ҳараж йўқ)
Қойлула - пешин намозидан кейинги ўн дақиқали уйқу. У жудаям фойдали суннатдир.(Баъзи манбаларда мустаҳаб амал деб келтирилади)
Ъайлула - аср намозидан кейинги уйқу. У жисмнинг иллатига ва қалбдаги торликка сабаб бўлади. (У ҳақида ҳадислар саҳиҳ эмас дейилад…
👍23❤4🙏3
Signed Ummu Abbos
18 Apr 2026, 15:16 UTC858 views28 reactionsread 7 August 2026 Photo
Photo, posted without a caption
🔥15❤10👍3
Signed Ummu Abbos
Showing the 12 most recent of 13 posts we hold for @Malohat_Anvar. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.