15 Jun 2022, 14:53 UTC≈4,250 views14 reactionsread 7 August 2026 Photo
Иштихон туманининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Негматов Шуҳрат Худойбердиевич Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Канал👉 @HokimQarori
👍11🤬3
15 Jun 2022, 06:02 UTC≈4,070 views5 reactionsread 7 August 2026 Photo
Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди
Рўзиев Фазлиддин Куранович Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
УзА
Канал👉 @HokimQarori
👍5
15 Jun 2022, 04:39 UTC≈3,480 views5 reactionsread 7 August 2026 Photo
Шакарбоев Дилшод Давронович – Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Д.Шакарбоев мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Канал👉 @HokimQarori
👍4👎1
14 Jun 2022, 14:00 UTC≈3,060 views3 reactionsread 7 August 2026 Photo
Китоб туманининг собиқ ҳокими вилоят ҳокими ўринбосари бўлди
Закиров Алишер Исамиддинович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Канал👉 @HokimQarori
👎2👍1
14 Jun 2022, 13:33 UTC≈2,750 views1 reactionsread 7 August 2026 Photo
Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди
Андижон шаҳар ҳокими этиб Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович тайинланди.
Канал👉 @HokimQarori
👍1
14 Jun 2022, 12:36 UTC≈2,330 views0 reactionsread 7 August 2026 Photo
Ибадуллаев Вохид Азизович – Сирдарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар Қурилиш вазирлиги Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Канал👉 @HokimQarori
14 Jun 2022, 12:15 UTC≈2,140 views1 reactionsread 7 August 2026 Photo
Пардаев Уктам Бердимуродович Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар У.Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Канал👉 @HokimQarori
👍1
13 Jun 2022, 10:20 UTC≈2,180 views3 reactionsread 7 August 2026 Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарига хайфсан берилди
Жиззах вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (в.б.) Дарханов Азамат Қобилович томонидан, вилоятда 2-табақа меҳнат жамоалари, футбол клублари, вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида спортнинг мини-футбол (футзал) тури бўйича вилоят 2-лига чемпионатини ўтказиш тўғрисида тасдиқланган …
👍3
13 Jun 2022, 08:30 UTC≈2,260 views7 reactionsread 7 August 2026 Туғруқ комплекси балансидаги ер майдони ва бино-иншоотлар вазирлик розилигисиз сотиб юборилди
Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигини олмаган ҳолда, шаҳар ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги 1516-сонли қарорига асосан, Марғилон шаҳар тиббиёт бирла…
🤔4👍3
13 Jun 2022, 07:25 UTC≈2,130 views22 reactionsread 7 August 2026 Автотранспорт ҳаражатлари учун 237 миллион 100 минг сўм маблағ ажратилди
Сурхондарё вилоят ҳокимининг қарори билан вилоят ҳокимлиги балансидаги 2 дона «Каптива» хизмат автомашиналарини таъмирлаш ва 1 дона «Ласетти» (Жентра) хизмат автомашинасини сотиб олиш ва расмийлаштириш билан бўлиқ харажатлар учун 237 100 000 (икки юз ўттиз етти миллион бир юз минг) сўм маблағ ажратилди.
Канал👉 @HokimQarori
👎13👍5🤔4
17 May 2022, 03:02 UTC≈3,290 views5 reactionsread 7 August 2026 Photo
Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:
Туман ҳокимининг ўринбосари Бурибоев Азизбек Бахрановичнинг “Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллик юбилейини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш бойича олиб борилаётган ишлар доирасида юқоридаги мурожаатларга асосан шоир ва бахши Фозил Йўлдош ўғлини қабрини кўчириш тўғрисида”ги билдиргиси маълумот учун қабул қилиниб — шоир ва бахши Фозил Йўлдош ўғ…
👍4🔥1
17 May 2022, 03:02 UTC≈2,220 views4 reactionsread 7 August 2026 Photo
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди
2022 йил 15-май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Муротжон Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутат этиб сайланди. Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16-май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига депутатларни рўйхатга олиш…
👍3😁1
Showing the 12 most recent of 18 posts we hold for @HokimQarori. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.