7 Aug 2026, 06:31 UTC140 views12 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Жумалик
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳудан сўрадилар:
• Сиз каттамисиз ёки Расулуллоҳ-ми?
Шунда у зот жавобан дедилар:
• У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан катталар. Фақат мен У зотдан олдинроқ туғилганман, холос.
Аллома Жоҳиз раҳимаҳуллоҳ, "Ал-маҳосин вал-аздод", 37-бет.
Барчангизга жуманинг баракоти бўлсин.
❤10🔥2
6 Aug 2026, 16:22 UTC176 views13 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Зиёрат
• Қуръони карим маъноларини миллионлаб инсонлар қалбига олиб кирган, асримизнинг энг буюк муфассирларидан, "Имомуд-дуъот" даъватчилар имоми сифатида танилган Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг зиёратлари.
• У зот Мисрнинг Дақаҳлия вилояти, Мит Ғамр туманига қарашли Дақадус қишлоғида туғилдилар.
• 11 ёшларида Қуръони каримни тўлиқ ҳифз қилиб, Зақозиқ шаҳридаги Ал-Азҳар университетига қарашли…
👍8🔥3❤2
5 Aug 2026, 23:57 UTC179 views10 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Зиёрат
• Аслида, бу зотни таништиришга, гапириб ўтиришга ҳожат ҳам йўқ.
• Ислом умматининг буюк мужтаҳид имомларидан, фақиҳ, муҳаддис, усул илмининг асосчиларидан ва Шофеъий мазҳабининг асосчиси Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий зиёратлари.
• У зот фақат бир мазҳаб имоми эмас эдилар. Балки Қуръон ва Суннатни англаш йўлида умматга йўлчи юлдуз бўлган буюк мужтаҳид эдилар.
• Раббим у зотга шундай заковат ва фаҳм ато …
❤8🔥2
5 Aug 2026, 23:34 UTC172 views11 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Зиёрат
• Қуръони каримни ўзларининг бетакрор тиловатлари билан миллионлаб қалбларга севдирган, асримизнинг энг буюк қориларидан Қори Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳнинг зиёратлари.
• У зот овоз соҳибигина эмас эдилар. Балки Қуръон билан яшаган, Қуръон билан нафас олган ва бутун умрини Каломуллоҳ хизматига бағишлаган буюк Қуръон ходими эдилар.
• Раббим бу зотга шундай ҳусни савт ато этдики, уларнинг тиловати ми…
❤9🔥2
5 Aug 2026, 23:14 UTC178 views10 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Зиёрат
• Ҳанафийларнинг энг катта дарғаларидан бўлган фақиҳ, муҳаддис, муҳаққиқ Аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий ҳазратимизнинг зиёратлари.
• Бу зот нафақат ҳанафий фиқҳининг буюк намояндаси, балки аҳли сунна ақидаси ва исломий илмларни қалами, далили ва илми билан ҳимоя қилган мутафаккир олимлардан бири эдилар.
• Камтарлик, тақво, ҳақ сўзни айтишдаги шижоат ва илмга бўлган чексиз фидойилик бу зотнинг энг ёрқин фаз…
❤7👍3
20 Jul 2026, 19:02 UTC301 viewsread 8 August 2026 • Ҳар бир инсон ўз соҳасида энг яхши бўлишни орзу қилади. Лекин орзу билан натижа ўртасида меҳнат туради.
• Буюклар бир кунда буюк бўлиб қолмаган. Улар бошқалар дам олаётган вақтда ҳам ўз устида ишлаган.
• Энг яхши талабалар дарс вақтида эмас, таътил пайтида шаклланади. Чунки улар учун таътил, илмдан таътил эмас. Улар Қуръон ёдлайдилар, китоб ўқийдилар, устозлар дарсини тинглайдилар, заиф томонларини кучайтирадилар…
20 Jul 2026, 19:02 UTC285 views4 reactionsread 8 August 2026 #Мақолат
БИР ЁЗ — БИР УМР
• Инсон умри йиллардан, йиллар ойлардан, ойлар кунлардан, кунлар эса соатлардан ташкил топади.
• Умрнинг қадри эса вақтдан қандай фойдаланилгани билан ўлчанади. 24 соат барчага бир хил берилади. Аммо айнан шу 24 соат кимнидир илм чўққисига кўтарса, яна кимнидир орқада қолдиради.
• Умр бу қайтариб бўлмайдиган энг қиммат ресурс. Соатнинг чиқиллаши, сизнинг ёшлик ва куч-қувват капиталингиз …
❤2👍1🔥1
20 Jul 2026, 19:02 UTC395 views7 reactionsread 8 August 2026 Нега айнан бу икки жиҳатга эътибор қаратиш лозим?
1. Қуръон ёдлаш, мия учун энг зўр тренажор. Катта ҳажмдаги муқаддас матнни ёдлаш мия фаолиятини кенгайтиради, диққат ва хотирани фавқулодда кучайтиради. Буни инсоннинг камолотига таъсири, салаф ва халаф уламоларимизнинг барчалари аввало Қуръонни тўла ёд олишгани, Қори ва унинг ота-онасига охиратда берилажак даражалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади!
2. Оқсаётган фанни п…
👍6❤1
19 Jul 2026, 10:56 UTC≈1,430 views10 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Сабоқ
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
• Мен аввал бошда Қуръонни ёд олишга киришган эдим. Кейин ҳадис илмини талаб қилиш билан машғул бўлиб қолдим.
• Шунда Аллоҳ азза ва жалладан: "Уни менга ёдлашни насиб этгин", деб сўрадим.
• Лекин: "Осонлик, офиятда ёдлашни насиб этгин", демаган эдим.
• Натижада уни фақат қамоқда ва кишанлар остида ёдладим.
• Агар Аллоҳдан бирор ҳожатингизни сўрасангиз: …
❤6⚡1👍1😍1😢1
19 Jul 2026, 08:36 UTC315 views27 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Садоқат
Ҳукамолар айтишган экан:
• Сизга итоат қиладиган, ардоқлайдиган, овозини кўтариб саркашлик қилмайдиган қизга уйланинг. Агар у итоат қилмаса, яна уйланинг.
😁16⚡3❤3💯3🔥2
17 Jul 2026, 11:11 UTC367 views5 reactionsread 8 August 2026 #Шеърият
• ЎЗЛИК ЖАВОБИ
Отам айтган ўша сўзлар,
Руҳим ичра ҳамон яшар:
Майда гапдан қилгин ҳазар,
Майдаликда минг бир хатар.
Майда гапга қилма назар,
Майдаликда минг бир зарар.
Майда гапга берма қулоқ,
Майдаликдан бўлгин йироқ.
Шу ўгитга бўйин эгсам,
Йўлларимдан туман кетар.
Бу ўгитга бўйин эгмам,
Кўз ёшлар ҳам қонли кетар!
Манов тоғдир,
Манов ибрат,
Унга боқиб ҳайрат қолар.
Келиб-кетар,
Сўзлаб ўтар,
Майда дард…
🔥3⚡2
17 Jul 2026, 08:04 UTC363 views12 reactionsread 8 August 2026 Photo
#Жумалик
• Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Аш-Шамоили Муҳаммадийя" китобларида Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васфлари ҳақидаги ҳадисни ривоят қиладилар.
• Унда Баро разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
• Мен У зотдан кўра гўзалроқ бирор нарсани ҳеч қачон кўрмаганман.
Аллома Божурий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни шарҳлар экан, шундай дейдилар:
• Яъни, Расулуллоҳ саллаллоҳу ала…
❤7👍4🥰1
Showing the 12 most recent of 16 posts we hold for @Dr_Muslim_Solih. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.