6 Aug 2026, 14:56 UTC22 views2 reactionsread 8 August 2026 File
КЎНГЛИНГДА НИМА БОР
Тақдирга тан керак-ку, аммо,
Гоҳида ўзимга сиғмайман.
Кўнглимда бир тугун муаммо –
Кўнглингда нима бор – билмайман.
Биламан кипригинг ҳар бирин,
Чизаман кўзларинг тасвирин.
Вужудинг қўйнимда, асирим,
Кўнглингда нима бор – билмайман.
Биламан қайси ранг ёқишин,
Нигоҳинг айтади хоҳишинг.
Уйқумда танийман товушинг,
Кўнглингда нима бор – билмайман.
Биламан, лабингда болинг бор,
Зулфингда неча тор т…
❤2
29 Jul 2026, 03:37 UTC122 views1 reactionsread 8 August 2026 Photo
БЎЛИНГАН ҚЎШИҚ
Кўкка учди милтикдан бир ўқ,
Дайди ўқдан осмон гувлади.
Қора қонга беланди уфқ,
Оппоқ каптар ерга қулади.
Манзил кўрмай тинди овози,
Ярим йўлда бўлинди қўшиқ.
Ора йўлда қолди парвози,
Умри завол — ёвузлик тўсиқ.
Кабутарга қазинг ердан гўр,
Жасадини отманг чордоққа.
Ўз бағрига олсин она-Ер, —
Топширайлик азиз тупроққа!
Бажарайлик қалбан қарзимиз,
Оппоқ каптар — оппоқ орзумиз!
Нормурод Нарзуллаев
Ўз…
🔥1
28 Jul 2026, 12:04 UTC48 views4 reactionsread 8 August 2026 Ўйга ботган ёмғирли шаҳар,
Эловлайман, қалби сўқирман.
Кўр ёмғирга айланиб, саҳар,
Деразангни қушдай чўқирман.
Кўзим оппоқ очилган пахта,
Тергил уни, жоним этаклаб.
Савоб бўлар эди пойтахтда,
Мен сўқирни юрсанг етаклаб.
Туманларда тентираб, дайдиб,
Далаларда гулхан ёқарман.
Балки бир кун Ватанга қайтиб,
Дарвозангни топиб, қоқарман.
Пайпаслайман шаҳло кўзларинг,
Титраётган лабларингни ҳам.
Юзларимга босиб юзларинг,…
👍3🔥1
21 Jul 2026, 05:55 UTC73 views7 reactionsread 8 August 2026 Photo
***
Жим тураман эшик олдида
Киролмайман остона хатлаб.
Шу ергача етаклаб келди
Сенга етиб бормаган хатлар.
Йўл-йўлакай солди маслаҳат
Ой нурини эмган дарахтлар!
Шамол қўшиқ айтди бетиним
Ишқ ҳақида, муҳаббат ҳақда.
(Сен дунёга эрта келгансан
Ошиғингман – бироз кечиккан)
Келганимни сезишинг учун
Кўксим босиб турдим эшикка...
Абдулқодир Маҳмуд
@Nazmiy
❤4😢2🔥1
10 Jul 2026, 04:07 UTC143 views8 reactionsread 8 August 2026 СОҒИНДИМ
Юрибман ҳозирча ер куррасида,
Шарқий яримшарнинг кунгурасида.
Умр ўртасида...
Э, хулласи-да
Ёшлигимни, шўх-шаънларни соғиндим!
Шафақ ёлқинланар терак баргида,
Бир маҳалла бола ўйин дардида,
“Уйга, уйи йўқлар тупка тагига!”
“Ланди-ланди”, “ушланг”ларни соғиндим!
Соғиндим, соғиндим, сизни бўлакча!
Сиз-чи, дикир-дикир, шайтон қулоқча!?
Парта чеккасига чекиб юракча
Бош ҳарфлар қўшганларни соғиндим!
Қўл ва ла…
🔥6❤1👏1
5 Jul 2026, 09:41 UTC97 views2 reactionsread 8 August 2026 Photo
МЕНГА ХУШ ХАБАР АЙТ...
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам...
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда,
Сени кулфатларда қолдирмас деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда
Сени чангалига олдирмас, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Олис …
👍2
2 Jul 2026, 04:27 UTC96 views3 reactionsread 8 August 2026 Photo
Мен йўғимда…
Гуллар очилар
ташна бўлиб салқин елларга.
Майин, тиниқ бўйлар сочилар
ёлғизоёқ, сокин йўлларга.
Мен йўғимда…
Тикилиб йўлга
хўрсингайдир яланг қоратол.
Хотирлардан фаромуш бўлган
булоқларнинг кўзида малол.
Мен йўғимда…
Ёвқур шамоллар
оғушида райҳон кулади.
Гузарларда мудраган чоллар
бир кечада ғойиб бўлади.
Мен йўғимда…
Фиғон этармиш
кўкка қараб карнай-сурнайлар.
Мен йўғимда ташлаб кетармиш
Фарғонани о…
😢2🔥1
1 Jul 2026, 10:35 UTC157 views4 reactionsread 8 August 2026 File
Мутолаа учун шоир Рауф Парфининг «Туркистон руҳи» китоби
@Nazmiy
⚡2❤1👏1
1 Jul 2026, 10:29 UTC89 views2 reactionsread 8 August 2026 Photo
ДАРЁ МАВЖЛАРИДА ЁЗИЛМИШ ҒАЗАЛ,
Майсалар эгилиб ўқийдир китоб.
Шодланиб хандалар отар бир лаҳза,
Бир лаҳза оҳ тортиб қўядир офтоб.
Қамишлар шивирлар дарё томонда,
Кўкда оқ булутлар кезар бемажол.
Бир тирик нафосат борлиқ, жаҳонда,
Кимгадир эланар, қилар илтижо.
Бу қадар гўзаллик қайси очунда,
Бу қайси китобдир, кимнинг дафтари,
Кимнинг оламидир қилич учинда?
Қалтираб порлайдир бир чироқ ғариб,
Бир қушча сайрайдир р…
❤1🔥1
22 Jun 2026, 15:01 UTC88 views6 reactionsread 8 August 2026 Photo
САРАТОН КЕЧАСИ
(Испан шоири Федерико Гарсия Лоркага бағишланади)
Саратондан ҳориган кеча.
Ижара уй. Қарта. Тамаки.
Алаҳсираб ётган кўкда Ой –
Ўпич сўрар, бадбахт, тамагир...
Деразанинг чанг босган юзин,
Лаби билан силар шаббода.
Осмондаги бир-икки юлдуз,
Ўчиб-ёнар ора-орада.
Ҳаловатнинг мунгли куйига,
Рақсга тушар, япроқлар – яшил.
Ва Зуҳронинг ойдин нуридан,
Икки кўзим кетар қамашиб.
Бунда шаҳар чарчаган, ҳорғин…
👍4❤1🔥1
22 Jun 2026, 09:45 UTC93 views1 reactionsread 8 August 2026 Photo
* * *
О, сенга танҳолик бунча ярашган,
Бунча гўзал ёлғиз қаҳва ичмоғинг.
Бу олам янаям сарғайди рашкдан,
Кўчани бир ўзинг айланган чоғинг.
Маъюс нигоҳингга бу ҳаёт таслим,
Сен ёруғ ойнадан боқсанг шаҳарга.
О, ҳижронда ёнган хазоннафаслим,
Юрагингда кимнинг номи қаварган!
Ишдан чиқаман-у, юзингга боқмай,
Сезмай кўзингдаги ёмғирларни ҳам,
Сарғайган хазондай, ивиган боғдай
Ёнингдан жимгина ўтарман, эркам.
Сен эса мин…
👍1
19 Jun 2026, 09:02 UTC96 views3 reactionsread 8 August 2026 Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,
Ғижимлаб ўпайми, ё тараб-ечай,
Сир деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
Сир деб сақлайинми, ё елга сочай.
Сочилган сочингдай сочилса сиринг,
Анор юзларингни кимга тутасан?
Ўзинг-ку "уларда вафо йўқ!" дединг,
Нимага уларни тағин кутасан?
Очилган қўйнимда тўлғанган танинг,
Кўнгилдан қилча ҳам ҳид етказмаса,
Менга яқинлашма, ай, тирик бўса!
"Севдим" деганларинг ёлғондир сенинг
Чўлпон
1…
👍3
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @nazmiy. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.