26 Jul 2026, 07:42 UTC168 views11 reactionsread 8 August 2026 Айрим вақтларда ақл ҳам жойида бўлади,
онг ҳам,
тафаккур ҳам...
Кўзинг кўради.
Қулоғинг эшитади.
Тилинг гапира олади.
Лекин барибир ўзингни
кўрдай,
кардай,
соқовдай,
ҳатто жиннидай тутишга мажбур бўласан.
Чунки ҳаётда ҳар бир ҳақиқатни айтган одам эмас,
уни қачон айтишни билган одам ютади.
Ҳар бир кўрган нарсани кўргандек,
ҳар бир эшитган гапни эшитгандек,
ҳар бир ҳақиқатни айтгандек яшаш донолик эмас.
Баъзан сукут
…
💯6🤔3❤1👍1
Signed А.И.
26 Jul 2026, 07:21 UTC94 views9 reactionsread 8 August 2026 Уйқуга тўймаётган Ўзбекистон
Масалани ҳал қилиш учун менинг таклифим шундай:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва савдо жами ташкилот ва муассасаларнинг 67 фоизини (энг катта улуш) ташкил этади ва улар кўпроқ савдо, мижоз, даромад, иш ўрни илинжида деярли 24/7 ишлашга ўтмоқда. Буни вақтида жиловламаса, ҳаммамиз капиталистик тизим охирги томчи қонимизгача сўриб олгунча томошабин бўлиб тураверамиз.
Хизмат кўрсатиш ва сав…
👍6❤1💯1🤔1
Signed А.И.
18 Jul 2026, 13:43 UTC252 views21 reactionsread 8 August 2026 Бугун бир ҳожи бобони раҳматли устозимиз Салоҳиддин қори Муҳиддиновни хотирлаш тадбирига таклиф этгани бордим. 85 ёшга кирибди. Майда ёзувли хатни кўзойнаксиз ўқиди.
Устозимизнинг исмларини ўқиши билан ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди. “Қандай тилло одам эди-я! Ҳамма олимларимиз ҳам яхши, аммо Салоҳиддин қори акадек одам жуда кам!” деб кўп нарсаларни гапириб берди. Анча пайт суҳбатлашиб қолиб кетдим. Диний идорада бирга и…
👍11❤5😢3⚡2
Signed А.И.
18 Jul 2026, 11:05 UTC305 views18 reactionsread 8 August 2026 Иссиқда иссиқроқ кийиниш керак. Ҳайрон бўлманг, ҳозир тушунтираман.
Отам раҳматли ёзда ҳам эгнидан чопонини, бошидан телпагини ташламас эди. Сувсаганда қайноқ-қайноқ кўк чой ичарди. Мен ҳам сизларга ўхшаб ҳайрон бўлардим. Ўзи ҳаво иссиқ бўлса, унинг устига яна иссиқ кийиниб олиб, қандай ишлар экан, деб ўйлардим. Отамга қараб баттар қизиб кетардим. Аммо нега бундай кийинасиз, деб бир оғиз сўрамаган эканман.
Орадан й…
👍12❤2👏2💯2
Signed А.И.
13 Jul 2026, 09:24 UTC202 views19 reactionsread 8 August 2026 Гўзал хотима қалби гўзал одамларгагина насиб бўлади. Зеро, ўлим онида ўзини гўзал қилиб кўрсатишнинг иложи йўқ. У пайтда қалбда бори чиқади.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
Сен ҳам ҳар-ҳар замон қалбинг уйин супириб тур, нафсим.
❤13👍3😢2😱1
Signed А.И.
11 Jul 2026, 11:10 UTC137 views18 reactionsread 8 August 2026 Ҳозирги маҳалламизга кўчиб келганимга 33 йил бўлибди. У пайтлар атрофимиз кенг эди, қулупнайзорлар, бедапоялар бўларди. Бедани ўрганда ёқимли ҳид тонгги тумандек бутун маҳаллани босарди. Ундайин хуш бўй римлару парижларда ҳам топилмаслиги аниқ. (Раҳматли Муҳаммад Юсуфнинг шеърини эсланг.)
Бироқ, ҳар соҳада бир камчилик бўлганидек, биз томонларнинг ҳам бир айби бор эди. Маҳалламизга кираверишда – катта йўлнинг бўйид…
❤8👍8😱2
Signed А.И.
11 Jul 2026, 05:38 UTC≈1,780 views20 reactionsread 8 August 2026 ОДАМИЙЛИК ВАЗИФАСИ
Бир кишидан қайиқни бўяб беришини илтимос қилишди. У ўзининг бўёқ ва чўткаларини олиб келиб, эгаси сўраганидек, қайиқни ёрқин қизил рангга бўяй бошлади.
Бўяш жараёнида у қайиқ тубида кичкина тешик борлигини пайқаб қолди ва ҳеч кимга айтмай, уни секингина ямаб, тузатиб қўйди. Ишини тугатиб, хизмат ҳақини олди-ю, жўнаб кетди.
Эртаси куни қайиқ эгаси бўёқчининг ҳузурига келиб, унга кечаг…
❤13💯5👍2
Signed А.И.
5 Jul 2026, 17:39 UTC145 views18 reactionsread 8 August 2026 Бировларнинг хатосини кўрсам, тилло топган боладай хурсанд бўлиб кетаман. Битта мисол.
Раҳматли бир устозимиз, тилшунос олим ўрисчадан битта китобни таржима қилди. Уни биз нашр этадиган бўлдик. Китобни кўраётиб, бир жойида "Тмуторакан товуқларигача" деган сарлавҳага дуч келдим. Тушунмасдан, ўрисчасига қарадим: "До куръ Тмутораканя". Ҳайрон бўлдим, чунки "товуқ"нинг мавзуга умуман алоқаси йўқ эди.
Кейин луғат қарашн…
👍9👏6❤2🤔1
Signed А.И.
2 Jul 2026, 17:49 UTC≈1,310 views17 reactionsread 8 August 2026 Бугун бозорда бир сотувчини боплаб хижолатга қўйдим-да.
Олма сотаётган экан. “Ширинми?” десам, “Ширин”, деди. “Еб кўрсам бўладими?” десам, “Бўлади”, деди. Битта майдароғини артиб-тозалаб еб кўрдим. Ростан ширин экан. Икки ярим килага пул тўладим-да: “Тортиб қўйинг, мен бир-икки нарса олиб қайтаман”, дедим. Кейин қайтиб келиб, боя еб кўрган олмамнинг ўрнига тортилган олмадан биттасини олиб қутисига қўйдим. “Йўқ, керак…
👍11❤2👏2😱2
Signed А.И.
25 Jun 2026, 16:53 UTC≈1,220 views19 reactionsread 8 August 2026 Бизнинг оилaда отамнинг айтгани — айтган, дегани — деган бўлган. Токи...
Мактабни битирган йилим орзулар оғушида, еттинчи осмонда учиб, учувчи бўлишга қарор қилдим. Пайшанба куни кечқурун онам палов тайёрладилар. Отамнинг ҳам кайфиятлари яхши, қўшиқ хиргойи қилиб шакароб тўғрадилар.
Ошни еб бўлгач, секин гап бошладим. Учувчи бўлишга қарор қилганимни, келажакда катта-катта самолётларда дунёнинг турли шаҳарларига у…
😁7❤6👍6
Signed А.И.
25 Jun 2026, 10:35 UTC189 views17 reactionsread 8 August 2026 Photo
Photo, posted without a caption
❤7👏5🔥5
Signed А.И.
25 Jun 2026, 10:34 UTC170 views17 reactionsread 8 August 2026 Жуда заковатли жияним бор (тоғасига тортган-да). Бир куни овқатланиб ўтирганимизда ўзига шарбат қуйиб ичмоқчи эди, ҳазиллашиб: "ўзинг ҳам қуйиб ич", дедим. Ҳайрон бўлиб, "а?" деди, аммо дарров тушунди ва қуйганини менга узатди-да, кейин ўзи қуйиб ичди...
Хуллас, ўша жияним анув куни илмдаги ютуқлари учун шахсан туман ҳокимининг қўлидан 5 милён сўм пул олди. Инглиз тилини жуда зўр билади. 9-синф бўлишига қарамасдан, …
👍8❤6👏3
Signed А.И.
Showing the 12 most recent of 18 posts we hold for @muharrirnashriyoti. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.