29 Jul 2026, 10:14 UTC40 views4 reactionsread 9 August 2026 Photo
Ризқ келишига, унинг баракали бўлишига ҳамда дуолар ижобат бўлишига энг катта сабаблардан бири — гуноҳ-маъсиятлардан ва уларнинг аҳлидан узоқ бўлишдир.
Шунингдек, ўша осийлик (гуноҳ) қилинадиган жойлардан ҳижрат қилишдир (узоқлашишдир)!
Зеро, оятда шундай дейилади:
«Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган нарсалардан четлангач, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар …
❤2👍2
24 Jun 2026, 10:54 UTC94 views0 reactionsread 9 August 2026 Photo
Ашуро рўзаси фазилатда Арафа (рўзаси)дан кейин туради.
Унинг энг афзал кўринишлари (тартиби) қуйидагича:
1-Тўққизинчи ва ўнинчи кунларни тутиш:
2-Сўнг (кейинги ўринда) ўнинчи ва ўн биринчи кунларни тутиш:
3-Сўнг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунларни тутиш ёки фақат ўнинчи куннинг ўзини тутиш.
Абдулазиз Торифий
Улашинг🔗🔗🔗
t.me/duror_net
24 Jun 2026, 10:48 UTC79 views1 reactionsread 9 August 2026 Эртага, пайшанба ва жума кунлари — Ашуро кунларидир. Бу кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келган вақтларида яҳудийларнинг ушбу кунда рўза тутаётганини кўрдилар. Бунинг сабаби — Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот бериб, Фиръавнни сувга ғарқ қилган кун эди. Шунга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусога улардан кўра биз ҳақлироқ…
❤1
21 Jun 2026, 13:35 UTC80 views2 reactionsread 9 August 2026 Photo
Агар кишида гуноҳлар кўпайса, қалбга бу гуноҳлар юкини кўтариш оғирлик қилади ва бу, ўз-ўзидан, ибодатга ғайрат қилишдан тўсиб қўяди.
Чунки юклар жасадга оғирлик қилгани каби, гуноҳ ва маъсиятлар ҳам қалбга оғирлик қилади.
Кимнинг юки оғир бўлса, ҳаракати суст бўлганидек, гуноҳлари кўп бўлган кимсанинг ҳам ибодат ва охиратга бўлган саъй-ҳаракати суст бўлади.
Улашинг🔗🔗🔗
t.me/duror_net
❤1👍1
19 Jun 2026, 04:52 UTC84 views1 reactionsread 9 August 2026 Ҳадисда:
“Жума кунида шундай бир вақт борки, агар мўмин киши ўша вақтга муваффақ бўлиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта У Зот унинг сўраганини беради.” (Бухорий, Муслим ривоят қилишган).
У вақт борасида келган қавлларнинг энг тўғрироғи – қуёш ботишидан олдин эканидир.
Бу қовлни Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Ъатоъ ва Товуслар айтганлар.
Абдулазиз Торифий
Улашинг:🔗🔗🔗
t.me/duror_net
❤1
18 Jun 2026, 09:03 UTC83 views1 reactionsread 9 August 2026 Ҳеч қандай чегара ва жиловларсиз эркинлик — бу инсониятнинг ривожланиши эмас, балки ҳайвонийлик сари орқага кетиш демакдир.
Чунки ҳар қандай иш-ҳаракат ўзбошимчалиги ёки ҳаддан ташқари эркинлиги билан эмас, балки тартиб-интизоми ва қоидалари борлиги билан қадрланади.
Инсоний ҳурриятни даъво қилиб, чегараларни бузиш ёки уларни четлаб ўтиш учун инсонга ақл керак эмас, аксинча, бунинг учун ақлни ишлатмаслик — ақлни ўч…
👍1
16 Jun 2026, 10:24 UTC111 views1 reactionsread 9 August 2026 Умар (розияллоҳу анҳу) тарихни (исломий тақвимни) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган йиллари билан эмас, балки Ҳижрат билан бошлади — худди аҳли китоблар (ўз пайғамбарлари туғилган кунини асос қилиб) қилганидек қилмади.
Бундан мақсад, одамларга биз маълум саналар ёки ҳодисалар (қуруқ хотиралар) билан яшайдиган эмас, балки амал ва ҳаракат уммати эканлигимизни билдириб қўйиш эди.
Улашинг🔗🔗🔗
t.…
❤1
13 Jun 2026, 15:53 UTC78 views3 reactionsread 9 August 2026 Photo
Инсон заифдир.
У атрофидаги нарсаларни фақатгина машаққат (ва куч) эвазигагина англаб етади. Инсон ҳаттоки ўзининг орқасида нима борлигини фақатгина ортига ўгирилибгина била оладиган даражада заифдир. Чўнтагида нима борлигини ҳам токи чиқариб кўрмагунча билмайди. Таомининг ширин ёки тахирлигини ҳам фақатгина уни еб кўрибгина фарқлайди.
Инсон зоти мана шундай заиф ҳолатда бўла туриб: Бутун оламни ўзининг (чекланган …
❤2👍1
12 Jun 2026, 07:37 UTC68 views2 reactionsread 9 August 2026 Photo
Инсоннинг ҳавои-нафси [ҳақиқатни] далилларни кўришдан кўр қилади. Далил қанчалик аниқ-равшан бўлмасин, нафс уни заиф ва кўзга кўринмас қилиб кўрсатади.
(Улар: „Эй Ҳуд, сен бизга бирор аниқ ҳужжат келтирмадинг, биз эса сенинг гапинг билан илоҳларимизни тарк қилувчи эмасмиз“, дедилар)» (Ҳуд сураси, 53-оят)
Абдулазиз Торифий
Улашинг🔗🔗🔗
t.me/duror_net
❤1👍1
5 Jun 2026, 12:29 UTC91 views1 reactionsread 9 August 2026 Photo
Нафсига эргашган ва қалбида нифоқи бор кимсаларнинг белгиларидан бири шуки, улар ўзларига баъзи масалаларда мухолиф бўлган мўминларга нисбатан қаттиққўл ва қўпол бўладилар, бироқ ҳақиқий мухолиф бўлган кофирларга эса мулойим ва хушмуомала бўлиб оладилар.
«Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга нисбатан қаттиққўл, ўз ораларида эса раҳмлидирлар». (Фатҳ сураси, 29-оят)
Абдулазиз Торифий
Тарқ…
❤1
5 Jun 2026, 12:20 UTC82 viewsread 9 August 2026 Photo
Бузғунчи кимсалар ислоҳ қилувчи (муслиҳ) инсонларни ёмон отлиқ қилишга ва обрўсини тўкишга қаттиқ интиладилар.
Чунки уларнинг шахсиятини йиқитиш келтирган далил-ҳужжатларини рад этишдан кўра осонроқдир.
Бундан мақсад — одамларни уларнинг барча сўзларидан узоқлаштиришдир.
«Улар: "Бизни сеҳрлаш учун қандай оят (мўъжиза) келтирсанг ҳам, барибир сенга иймон келтирувчи эмасмиз", дедилар». (Аъроф сураси, 132-оят)
Абдула…
26 May 2026, 18:24 UTC98 views4 reactionsread 9 August 2026 #Табрикнома
Ассалому алейкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло, бизлардан ҳам сизлардан ҳам қилинган солиҳ амалларни қабул қилсин!
P.s:Abu Sofiyya
تقبل الله منا ومنكم صالح الأعمال وغفر لنا ولكم أجمعين كل عام وأنتم بألف خير وصحة وسلامة ورحمة
🎊🎊🎊🎉🎉🎉🎊🎊🎊
t.me/duror_net
❤4
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @duror_net. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.