17 Jan 2025, 05:01 UTC591 views3 reactionsread 9 August 2026 Ассалому алайкум қадрли обуначилар!
Бош қомусимиз бўлган ва асосий қонунимиз ҳисобланган Конституциямизга бефарқ бўлмаган қадрли дўстлар, соғ-омонмисиз?
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилингандан кейин ҳар кун бир моддадан пост сифатида каналимизда маълумот бериб келмоқдамиз. Агар янги пост жойлаганимизда бефарқ бўлмасдан каналга жойланган ҳар бир постни бир маротаба бўлса ҳам ўқиб борган…
👍3
16 Jan 2025, 05:01 UTC530 viewsread 9 August 2026 #Олтинчи_бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби
✅155-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда конституциявий қонун қабул қилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил…
15 Jan 2025, 05:02 UTC523 viewsread 9 August 2026 #Олтинчи_бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби
✅154-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.
✔️ Ушбу Консти…
14 Jan 2025, 06:01 UTC468 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVII_боб Мудофаа ва хавфсизлик
✅153-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.
📖 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Конституцияни бирга ўрганамиз
👉 @boshqomus
14 Jan 2025, 05:04 UTC456 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVII_боб Мудофаа ва хавфсизлик
✅152-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
✔️ Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.
📖 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Конституцияни би…
13 Jan 2025, 05:04 UTC469 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVI_боб Молия, пул ва банк тизими
✅151-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ва банклардан иборатдир.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга солишни амалга ош…
12 Jan 2025, 05:01 UTC683 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVI_боб Молия, пул ва банк тизими
✅150-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.
✔️ Сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.
✔️ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қонуний тўлов воситалари сифатида пул белгиларини муомалага киритишда ва уларни муомаладан …
11 Jan 2025, 05:00 UTC476 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVI_боб Молия, пул ва банк тизими
✅149-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқларни жорий қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига тегишлидир.
📖 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Конституцияни бирга ўрганамиз
👉 @boshqomus
10 Jan 2025, 05:03 UTC463 views1 reactionsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVI_боб Молия, пул ва банк тизими
✅148-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.
✔️ Фуқаролар ва ф…
❤1
9 Jan 2025, 05:03 UTC311 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXVI_боб Молия, пул ва банк тизими
✅147-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси ўзининг ягона молия, пул ва банк тизимига эга.
📖 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Конституцияни бирга ўрганамиз
👉 @boshqomus
8 Jan 2025, 11:02 UTC832 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXV_боб Прокуратура
✅146-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади.
✔️ Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эр…
8 Jan 2025, 09:02 UTC353 viewsread 9 August 2026 #Бешинчи_бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
#XXV_боб Прокуратура
✅145-модда.
✔️ Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ўз ваколатларини бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан, мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига бўйсунган ҳолда амалга оширади.
✔️ Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни…
Showing the 12 most recent of 20 posts we hold for @boshqomus. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.