10 Aug 2026, 04:30 UTC≈4,060 views2 reactionsread 12 August 2026 ❗️Август ойи тарихдаги муҳим воқеалар
🗓 2 август 1990 йил — Ироқ қўшинлари Қувайтга бостириб кирди. Бу воқеа кейинчалик Форс кўрфази урушига олиб келган жараённи бошлади.
🗓 6 август 1945 йил — 🇺🇸 АҚШ Хиросима шаҳрига атом бомбасини ташлади. Бу урушда атом қуролидан биринчи марта фойдаланилган воқеа бўлди.
🗓 6 август 1991 йил — 🌐 Британ олими Тим Бернерс-Ли яратган World Wide Web (WWW) лойиҳаси ҳақида Интернетда ом…
❤2
7 Aug 2026, 04:11 UTC≈3,310 views6 reactionsread 12 August 2026 Video
🐻 Курил кўлидаги она айиқ ва болалари видеоси ижтимоий тармоқларни забт этмоқда
🇷🇺 Россиянинг Камчатка ўлкасида жойлашган Курил кўли ёввойи қўнғир айиқларни табиий муҳитда кузатиш мумкин бўлган дунёдаги энг машҳур масканлардан бири ҳисобланади.
🐾 Сўнгги кунларда она айиқнинг болалари билан бирга сайр қилиши акс этган таъсирли видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, миллионлаб томошабинларнинг эътиборини тортмоқда…
❤6
7 Aug 2026, 03:30 UTC≈3,210 views10 reactionsread 12 August 2026 Video
🏛 Санкт-Петербургдаги Эрмитажда сақланаётган Варахшанинг асл девор расмлари.
🇺🇿 Варахша — Бухоро воҳасида жойлашган қадимий шаҳар бўлиб, VII–VIII асрларга оид бетакрор девор расмлари билан машҳур.
🎨 Унинг энг машҳур ёдгорликларидан бири — "Қизил зал" девор расмларидир. Бу рангтасвирларда фил миниб кетаётган ҳукмдорлар, йиртқич ҳайвонлар билан олишув саҳналари, сарой ҳаёти ва ов манзаралари маҳорат билан тасвирланга…
❤4👍4👏2
26 Jul 2026, 16:41 UTC≈4,050 views15 reactionsread 12 August 2026 Photo
🏛️🇺🇿 Тарихий_воқеа
🎉 Ўзбекистон учун яна бир тарихий ютуқ!
Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкентнинг модернизм меъморчилиги объектлари расман ЮНЕСКОнинг нуфузли Халқаро мерос рўйхатига киритилди.
📜 Эътиборлиси, бу — сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистон тақдим этган миллий номинациянинг ЮНЕСКО рўйхатига илк бор киритилиши ҳисобланади.
🏙️ Бу нафақат бир нечта биноларнин…
👏9❤3🤝2👍1
23 Jul 2026, 04:41 UTC≈4,170 views10 reactionsread 12 August 2026 Photo
❗️ Султон Мурод IV Усмонийлар тарихида шайхулисломни қатл эттирган деярли ягона султон ҳисобланади.
🏛 Усмонийлар давлати тарихида Султон Мурод IV (1623–1640) қатъиятли ва муросасиз ҳукмдор сифатида танилган.
📜 1634 йилда айрим тарихий манбаларга кўра, Мурод IV Изник қозисини қатл эттирганини танқид қилган шайхулислом Аҳизода Ҳусайн Афандини ҳам қатл эттиришга буйруқ берган. У Усмонийлар тарихида қатл этилган илк ш…
👍9❤1
20 Jul 2026, 03:19 UTC≈6,070 views21 reactionsread 12 August 2026 Video
🇪🇸 Барселона — Испаниянинг энг гўзал ва бетакрор шаҳарларидан бири
🌊 Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган Барселона нафақат Испаниянинг, балки Европанинг энг машҳур сайёҳлик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили бу ерга миллионлаб сайёҳлар ташриф буюради.
🏛 Шаҳар ўзининг ноёб меъморчилиги билан дунёга машҳур. Айниқса, машҳур меъмор Антони Гауди лойиҳалаган Саграда Фамилия ибодатхонаси, Парк Гуэль, Каса Батльо ва Ла…
❤13🔥4👏3🤣1
19 Jul 2026, 02:04 UTC≈1,880 views12 reactionsread 12 August 2026 📜 Июн–июль ойларида тарихда содир бўлган энг муҳим воқеалар
🌍 Бу икки ой жаҳон, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ тарихида чуқур из қолдирган воқеаларга бой.
🗓 22 июнь 1941 йил — Нацист Германия ва унинг иттифоқчилари СССР ҳудудига бостириб кирди. Шу тариқа Шарқий фронтдаги уруш бошланди.
🗓 26 июнь 1945 йил — Сан-Францискода Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Низоми имзоланди.
🗓 27 июнь 1997 йил — Тожикистонда фуқарола…
❤6⚡4❤🔥2
14 Jul 2026, 04:00 UTC≈2,430 views9 reactionsread 12 August 2026 Video
🌪🌈 Табиатдаги ғаройиб мўъжиза: АҚШда камалак фонидаги торнадо тасвирга олинди
Табиат ҳодисаси кўл устида содир бўлган пайтда осмонда ноёб 360° ли камалак пайдо бўлган.
Кадрлар шу қадар таъсирлики, уларни сунъий интеллект ёрдамида яратилгандек тасаввур уйғотади, аммо бу — ҳақиқий видео.
Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat
👍9
29 Jun 2026, 10:35 UTC≈9,010 views14 reactionsread 12 August 2026 Video
⛵️ Санкт-Петербургдаги машҳур «Алвон елканлар» («Алые паруса») байрамига 66 минг нафар битирувчи ташриф буюрди
🇷🇺 Санкт-Петербург шаҳрида Россиянинг энг машҳур ва гўзал битирув байрамларидан бири — «Алвон елканлар» («Алые паруса») тантанаси бўлиб ўтди.
🔹 28 июнга ўтар кечаси Нева дарёси бўйлаб «Россия» номли машҳур қизил елканли кема алвон елканларини ёзган ҳолда сузиб ўтди. Бу байрамнинг энг кутилган ва энг таъсир…
❤8👍4👏1🔥1
27 Jun 2026, 16:29 UTC≈4,630 views21 reactionsread 12 August 2026 Video
💎 250 миллион йиллик табиат мўъжизаси
🇷🇺 Россиянинг Приморье ўлкасидаги Тўрт Қоя бурни (Мыс Четырёх Скал) ўзининг ғаройиб шаклдаги улкан тошлари билан сайёҳларни ҳайратга солади.
🌋 Олимларнинг фикрича, бу тошлар тахминан 250 миллион йил аввал вулқон жинсларидан ҳосил бўлган.
🌊 Шундан сўнг миллионлаб йиллар давомида денгиз тўлқинлари, шамол ва ёмғир уларни аста-секин емириб, бугунги силлиқ шакллари ва бетакрор таби…
❤15👍3😍3
27 Jun 2026, 16:16 UTC≈8,070 views13 reactionsread 12 August 2026 Video
🐝 Нега шмель (йирик ёввойи ари) уча олади?
Кўп йиллар давомида шмельнинг кичик қанотлари унинг оғир танасини ҳавода ушлаб тура олмайди, деган фикр кенг тарқалган эди. Бу масалага 1934 йилда француз энтомологи Антуан Маньян ҳам эътибор қаратган.
Бироқ кейинги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шмель физика қонунларини бузмайди. Аксинча, у самолётлардан мутлақо бошқача тамойил асосида учади.
🪽 Шмель қанотлари сонияс…
❤8👍5
5 Jun 2026, 18:21 UTC≈12,100 views24 reactionsread 12 August 2026 Video
🕯 Амир Темур буюртмаси билан тайёрланган ноёб шамдонлар — 600 йиллик сирли мерос
🇰🇿 Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ичида сақланаётган энг ноёб экспонатлардан бири — Амир Темур буюртмаси билан тайёрланган бронза шамдонлар ҳисобланади.
▫ 799 ҳижрий (1397 милодий) йилда Амир Темур Ясси шаҳрига (ҳозирги Туркистон) келиб, Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари қабрини зиёрат қилади ва шу ерда муҳ…
❤16👍4👏4
Showing the 12 most recent of 18 posts we hold for @Tarix_va_Sayohat. View and reaction counts are the latest single reading for each post, not a live figure, and a recent post is still accumulating both. A view count marked ≈ was rounded by Telegram before we ever saw it — t.me prints views in full below 1,000 and to three significant figures above, so ≈1,200,000 means somewhere between 1,150,000 and 1,249,999. Unmarked counts are exact. Text is reproduced from the public post preview and truncated for length.